Суд ҳужжатлари матнини тайёрлашда тил тўғрисидаги қоидаларга амал қилиш зарур
2021 йил 27 февралда кенгайтирилган тарзда ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан “Йўл харитаси” тасдиқланган. Мазкур Йўл харитасининг
121 банди ижросини таъминлаш мақсадида, Навоий вилоят судида суд ҳужжатлари матнини тайёрлашда тил тўғрисидаги қоидаларга қатъий риоя этилишини таъминлаш борасида вилоят, туман (шаҳар) туманлараро суди судьялари ва суд аппарати ходимлари иштирокида
ўқув-семинар машғулоти бўлиб ўтди.
Унда Навоий давлат педагогика институти филология фанлари бўйича фалсафа доктори таклиф этилди. Семинарда суд қарори қатъийлиги, уни ижросини таъминлашда тушунмовчиликларни олдини олиш мақсадида, ҳар бир гап тўғри тузилган ва ўз ўрнида бўлибгина қолмай, аниқ ва равшан ёзилган бўлиши, қолаверса маълум бир мақсадни кўзлаб ишлатилиши, ҳужжат матнни расмий муносабатларни ифодалашлиги боис, матнда бадиий тасвир воситаси, турли сўз ўйинлари, кучли ҳиссий бўёқдор сўзларнинг қўлланилишига йўл қўймаслик лозимлиги, матндаги ахборот холис акс эттирилган бўлиши кераклиги айтиб ўтилди айниқса, суд қарорлари ва суд мажлиси баённомасини сифатли ёзилишида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.
Семинар сўнггида ҳуқуқшунослар юридик терминларни тўғри қўллай олиши, атамани икки хил тушунишга йўл қўйилмаслиги лозимлиги борасида тушунтиришлар бериб ўтилди.
Навоий вилоят суди жамоатчилик ва ОАВлар билан
алоқалар бўлими бош консультанти