September 20, 2021

Томдибулоқ ОФЙда “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар билан сайёр қабул ўтказилди

Жамиятнинг негизи бўлган оилани аёлсиз тасаввур қилиш қийин, аёллар бор экан, оиламиз тинч, ҳаётимиз осуда, жамиятимиз фаровондир. Бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан аёлларга кўрсатилаётган ҳурмат, эътибор ва эҳтиром замирида ҳам оилалар тинчлиги, фарзандлар камолоти ва инсоният тараққиёти ётади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тошириқларидан келиб чиқиб, жиноят ишлари бўйича Томди туман суди раиси томонидан ҳафтанинг ҳар шанба куни режа асосида туманлардаги “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар ва ҳуқуқий ёрдамга муҳтож фуқаролар билан сайёр қабуллар ўтказилиб келинмоқда.

Навбатдаги сайёр қабул Томдибулоқ ОФЙда бўлиб ўтди.

Қабулда Томдибулоқ ОФЙда ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан кўмакка муҳтож хотин-қизлар билан учрашиб, дастлаб уларга “Аёллар дафтари”ни шакллантиришнинг ҳуқуқий асослари, қонунчиликда аёлларга берилган имтиёзлар, давлатимиз томонидан амалга оширилаётган аёлларнинг ижтимоий –иқтисодий ва сиёсий соҳадаги ўрни ва нуфузини оширишга қаратилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда гендер тенглик масалалари юзасидан маълумотлар берилди.

Шундан сўнг, “Аёллар дафтари” га киритилган 20 нафар хотин-қизларнинг йиллар давомида қийнаб келаётган муаммолари яъни уй-жой, иш билан таъминлаш, уй-жой таъмири ва ижтимоий таъминот олиш билан боғлиқ мурожаатларини тинглаб, хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ва бошқа масалаларга оид мурожаатларни тизимли равишда ҳал қилишга оид тушунтиришлар берилди.

Дилобар Эргашева

Жиноят ишлари бўйича Томди

туман суди раиси