August 10, 2021

Янги таҳрирдаги “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг мазмун-моҳияти жамоатчиликка етказилди

Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, янги қабул қилинган қонунлар, хусусан янги таҳрирдаги “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва унинг мазмун-моҳияти ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан тузилган “Медиа режа” ижросини таъминлаш, шунингдек “Менинг маҳаллам-менинг судьям” ғояси остида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 8 январдаги “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан Томди туманидаги “Аякқудуқ” ОФЙда сайёр учрашув ташкил этилди.
Мазкур сайёр қабулда жиноят ишлари бўйича Томди туман судининг раиси Д.Эргашева, фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди раиси А.Шукуров, Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Ғофуров томонидан Томди туманидаги “Аякқудуқ” ОФЙдаги фуқаролар ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилиб, уларга ҳуқуқий тушунтириш ва кўмак берилди.
Шунингдек, қабул жараёнида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлар ва қонуний манфаатларини бузилиши ҳолатларини олдини олиш, аёллар ва вояга етмаган ёшлар жиноятчилиги келиб чиқиш сабаблари ва уларни олдини олиш, оилавий ажримларни камайтириш юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шерзод Ғофуров
Зарафшон туманлараро
иқтисодий суди раиси