Учқудуқ туман суд раисларининг навбатдаги учрашуви “Айтим” МФЙда
Маълумки, юртимизда кейинги йилларда барча соҳаларда улкан ислоҳотлар, муҳим ўзгаришлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни халқимизга етказиш мақсадида, жорий йилнинг 17 февраль куни Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси Х.Турсунов, Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси А.Қурбонов томонидан Учқудуқ тумани “Айтим” маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари, фуқаро ва тадбиркорлик субектлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли Қарорининг мазмун-моҳияти юзасидан давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида, эндиликда ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида: «Ёшлар баланси»ни шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни «Ёшлар дафтари» ва «Ёшлар портали» электрон платформаларига киритиб бориш, улар билан самарали иш ташкил қилиш, маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, “Беш муҳим ташаббус” лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар билан тизимли ишлаш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган ёшларнинг ижтимоий-педагогик реабилитация қилиниши ва мослашувига кўмаклашиш белгиланганлиги ҳақида тушунтиришлар берилди.
Давра суҳбати якунида иштирокчиларга амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳар бир фуқаро учун муҳим эканлиги таъкидланиб, суд раислари томонидан судларга мурожаат қилиш тартиби ҳақида маълумотлар берилди.
Шунингдек, 3 нафар фуқаронинг мол-мулкни бўлиш ва жарима миқдорини камайтириш бўйича қилган мурожаати юзасидан суд раислари томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.