Сайёр қабуллар инсон манфаатлари учун хизмат қилмоқда
Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, янги қабул қилинган қонунлар ва унинг мазмун-моҳияти ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан тузилган “Медиа режа” ижросини таъминлаш, шунингдек “Менинг маҳаллам-менинг судьям” ғояси остида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 8 январдаги “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан Зарафшон шаҳар судлари раислари томонидан Зарафшон шаҳар “Мурунтау” МФЙда сайёр учрашув ташкил этилди.
Амалга оширилган сайёр қабул давомида МФЙ ҳудудида истиқомат қилаётган хотин-қизлар томонидан тақдим этилган 6 та мурожаатга батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, “Мурунтау” МФЙ шаҳар ҳудудидан 30 км. узоқликда жойлашганлиги сабабли фуқароларнинг судга мурожаат қилишдаги сарсонгарчилигини олдини олиш мақсадида суд раислари томонидан суд-ҳуқуқ тизимига оид мурожаатлар бор-йўқлиги юзасидан хонадонма хонадон юрилиши натижасида соғлик ҳолатига кўра судга шахсан бориш имконига эга бўлмаган 2 нафар нафақа ёшидаги фуқаронинг мурожаати қабул қилиниб, бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тартиби тушунтирилди.
Шунингдек, қабул жараёнида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлар ва қонуний манфаатларини бузилиши ҳолатларини олдини олиш, аёллар ва вояга етмаган ёшлар жиноятчилиги келиб чиқиш сабаблари ва уларни олдини олиш, оилавий ажримлар сонини камайтириш ва вояга етмаган фарзандлар тарбияси юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.