Сайёр қабул-халқ билан очиқ мулоқот механизми
Навоий вилоят суди раиси Х.Кудратов, Навоий вилоят маъмурий суди раиси А.Муродов ва судлов ҳайъати судьялари томонидан давлат сиёсати соҳасида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг бузилиш ҳолатларини олдини олиш ва мавжуд муаммоларнинг ечими борасида жорий йилнинг 24 февраль куни Навбаҳор туман Халқ қабулхонасида сайёр қабул ўтказилди.
Унда фуқароларнинг мурожаати атрофлича ўрганиб чиқилди, мурожаатда кўрсатилган муаммолар ечими юзасидан қонун талаби асосида ҳал қилиниши учун ҳуқуқий тушунтириш берилди, 6 нафар фуқаронинг ташаккурнома ва миннатдорчилик хатлари қабул қилинди.
Хусусан, Навбаҳор тумани “Юқори Беработ” МФЙда яшовчи К.Умарова Навоий вилоят суди раисига жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди ҳукми ва фаолиятидан миннатдорчилик юзасидан ташаккурнома билан мурожаат қилди, туман суди томонидан ўғли А.Ҳайдаров нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда, унинг ёшлиги, муқаддам судланмаганлиги, айбига иқрорлик билдириб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги, содир қилган қилмишидан хулоса чиқариб, кечирим сўраганлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи Навбаҳор кенгашининг кафолат хати инобатга олиниб, ЖКнинг 57-моддасини қўлланилиб, унга айбланаётган модда санкциясида назарда тутилмаган озодликдан чеклаш жазоси тайинланганлиги, тайинланган жазо уни аҳлоқан тузалиши учун зарур ва етарли эканлигини айтиб, адолатли қарор қабул қилинганлигини билдирди.
Инсонпарварлик принципи амалий ифодасини жазо муддатининг маълум бир қисмини ўтаган шахсларни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод этиш ёҳуд жазони енгилроғи билан алмаштириш имкониятларининг мавжудлигида ҳам кўршимиз мумкин.
Жумладан, тайинланган жазодан ўзига тўғри хулоса чиқарган, жазони ўташ даврида бирор марта ножўя ҳатти-ҳаракатлар содир қилмаган, суд томонидан тайинланган жазони учдан бир қисмидан кўпроғини ўтаганлиги боис ўталмаган жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинган М.Эргашев ва Н.Астановларнинг оила аъзолари, суд томонидан жиноят содир этган бироқ, қилмишининг ҳуқуққа хилофлилигини англаган, аҳлоқан тузалиш йўлига ўтган ўғилларининг жамиятда ўз ўрнини топишда, оила аъзолари, фарзанлари ҳамда эл юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшишида имкон берилганлиги учун миннатдор эканликларини билдиришди.
Навоий вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими