June 17, 2021

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси, Навоий вилоят бошқармаси, Зарафшон шаҳар филиалида учрашув ўтказилди

Учрашувда сўзга чиққан жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди раиси Д.Хонбўтаева Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июнь кунидаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти хусусида давра суҳбати ўтказди.

Зарафшон шаҳар иқтисодий суди раиси Ш.Ғофуров ва фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди раиси А.Шукуров томонидан, коррупцияга қарши курашиш борасидаги энг асосий халқаро ҳужжат, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Коррупцияга қарши” конвенцияси ҳисобланиши, Ўзбекистон мазкур халқаро ҳужжатни ратификация қилганлиги, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат сиёсатининг асосий принциплари ва йўналишлари мустаҳкамланганлиги, қонун ва фармонда фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, очиқлик ва ошкоралик, тизимлилик, давлат ва фуқаролик жамияти институтларининг ҳамкорлиги, жавобгарликнинг муқаррарлиги коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари сифатида ўз ифодасини топганлиги таъкидланди.

Йиғилиш қатнашчилари томонидан мавзуга оид берилган саволларга жавоб берилди.

Раислик қилувчи йиғилишни ёпиқ деб эълон қилди.

Ориф Шарипов

Жиноят ишлари бўйича

Зарафшон шаҳар судининг

девонхона мудири