Сайёр қабул
Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди томонидан иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ва фуқароларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини химоя қилишга қаратилган ишларнинг мазмун-моҳияти, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, қабул қилинган суд ҳужжатларини тушунтириш мақсадида очиқ мулоқот учрашувлари ўтказилиб келинмоқда.
Навбатдаги учрашув Хатирчи туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари ва тадбиркорлик субъектлари билан ўтказилди.
Даставвал, Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 2 февралдаги “Интелектуал мулк объектлари тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-749 сонли ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти тингловчилар эътиборига етказилди.
Ташкил этилган сайёр учрашувда суд қарорлари ва ажримлардан норози бўлган, турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмакка муҳтож фуқароларнинг мурожаати тингланди. Ижроси ўрганиш ва вақт талаб этадиган мурожаатлар ижрога қабул қилиниб, қатъий назоратга олинди.