Учқудуқ туманидаги олис овул фуқаролар йиғинида “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилди
Жорий йилнинг 17-18 сентябрь кунлари “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш, уларга ҳуқуқий жиҳатдан кўмак бериш мақсадида Учқудуқ туманидаги “Кокпатас” ва “Абай” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларгаҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадидафуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси Б.Қ.Шерматов, жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди А.Қурбонов, Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси Х.Турсунов ҳамда Учқудуқ туман адлия бўлими бошлиғи М.Умерзаков ва туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори ёрдамчиси Х.Мирмановлар билан ҳамкорликда сайёр учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, одам савдоси ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш юзасидан тузилган “Медиа режа” ижросини таъминлаш, шунингдек “Менинг маҳаллам-менинг судьям” ғояси ҳамда “Ҳар бир мурожаат эътиборда” ҳуқуқий акцияси доирасида ёшлар ва тадбироклик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бўзилиши ҳолатлари олдини олиш юзасидан ҳам маърузалар қилинди.
Бундан ташқари, туман суди раислари томонидан ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан кўмакга муҳтож хотин-қизлар билан учрашиб, уларга “Аёллар дафтари”ни шакллантиришнинг ҳуқуқий асослари, қонунчиликда аёлларга берилган имтиёзлар, давлатимиз томонидан амалга оширилаётган аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий соҳадаги ўрни ва нуфузини янада оширишга қаратилган ислоҳатларнинг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди.
“Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларга уларнинг муаммолари юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Учқудуқ туман суди судья ёрдамчиси Б.Қ.Давидов