Учқудуқ туман иқтисодий судида Давлат солиқ инспекцияси ва Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорлик масалаларига бағишланган семинар ўтказилди
Учқудуқ туман Давлат солиқ инспекцияси биносида туман иқтисодий суди раиси Х.Турсунов, Мажбурий ижро бюроси Учқудуқ туман бўлими ходими А.Рамазонов ҳамда Давлат солиқ инспекцияси ходимлари иштирокида ўтказилган семинар машғулоти суд ҳужжатларининг самарадорлигини ошириш масалаларига қаратилди.
Семинарда, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги “Банкротлик тўғрисида”ги янги таҳрирда қабул қилинган Қонуни
ҳамда 2022 йил 07 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган Қўшма кўрсатманинг мазмун ва моҳияти тўғрисида маълумотлар берилди.
Хусусан, суд раиси томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил
21 апрелдаги “Банкротлик тўғрисида”ги янги таҳрирда қабул қилинган Қонуннинг мақсади: юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсларнинг банкротлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатлиги, банкротлик тўғрисидаги ҳужжатлар ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат эканлиги, 2022 йил 07 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Қўшма кўрсатма тасдиқланганлиги, унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4146-сонли қарорига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 30 декабрдаги 73-сонли қарори билан киритилган ўзгартиришлар ҳақида айтиб ўтилди.
Йиғилиш қатнашчилари томонидан берилган саволларга тегишли жавоблар берилди.