Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси қонун тарғиботи юзасидан аҳоли билан учрашди
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини мухофаза қилиш, ҳуқуқбузарликка қарши курашиш ва уларни олдини олиш борасида тарғибот ва профилактика ишларини жадаллаштириш мақсадида Учқудуқ туманининг олис овулларидан бири ҳисобланган “Узунқудуқ” овул фуқаролар йиғини биносида сайёр учрашув ўтказилди.
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишларидан бири қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаштиришдан иборатдир.
Президентимиз томонидан 2021 йил 30 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига бир қанча ўзгартиришлар амалга оширилиб Ўзбекистон Республикасининг
734-сонли қонуни имзоланди.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, ҳайдовчилар транспортни бошқаришда телефондан қулоқинлар орқали ва қўлларини ишлатмасдан гаплашиш имокнини берадиган ускуналар орқали фойдаланиши мумкин.
Ҳайдовчилар белгиланган тезликни ошириб юборганида қайд этилган тезликдан 5 км/соат чегириб ташлаб жазо қўлланилади.
Ҳайдовчи ёнида паспорт ёки ID-картаси бўлганида транспортни бошқариш, рўйхатдан ўтказганликка оид ҳужжатларни, ишончномани, суғуртани ёнида олиб юриши талаб этилмайди (мазкур тартиб 2022 йил 1 мартдан кучга киради.
Шунингдек транспорт салонинг оид қисмига монитор дисплей ўрнатганлиик учун жавобгарлиик бекор қилинди.
Валюталарни ноқонуний олганлик учун жарима миқдори базавий хисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 20 бараваригача этиб белгиланди (илгари қатъий 20 баравари эди).
Автомобилда йўловчиларни литцензиясиз ташиганлик учун фуқароларга жарима базавий хисоблаш миқдорининг 30 баравари этиб белгиланди (илгари 20 бараваридан 100 бараваригача эди).
Ички ишлар вазирлиги ахборотни (транспортни бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар, рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги, транспортга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, суғурта полислари ҳақидаги ахборотни) ички ишлар органлари ёки консуллик муассасалари берган биометрик паспорт (identifikatsiyalovchi ID-karta) асосида йўл ҳаракати хавфсизлиги асосида планшетлар ва компьютерлар воситасида фойдаланган ҳолда Давлат ҳаракати ҳавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан текшириш тартибини маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ягона электрон иш юритиш тизими доирасида 2022 йил 1 мартга қадар бўлган муддатда жорий этилиши айтиб ўтилган.