Халқ билан учрашув
Республикамизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳар бир маҳаллага етказиш мақсадида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида Навоий вилояти суди судьялари Тошмуродов Лутфулла Сайдуллаевич ва Жакеев Сабит Калдибековичлар томонидан Навоий шаҳридаги “Янги ариқ” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр учрашув ташкил этилди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатномасидан келиб чиққан устувор вазифалар ҳақида айтиб ўтилди.
Мурожаатнома мамлакатни яқин истиқболда ривожлантиришга доир стратегик йўналишларни баён этувчи, шунингдек парламентнинг қонун ижодкорлиги фаолиятига тааллуқли аниқ таклифларни ўзида акс эттирувчи муҳим дастурий сиёсий-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади.
Давлат органлари халқнинг дарди ва муаммоларини ҳал этадиган, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришга кўмаклашадиган «тафаккур маркази» сифатида республикамизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижалари аҳолининг ҳаёти ва кундалик турмушида ўзининг яққол ифодасини топишида, одамларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда, уларда эртанги кунга ишончни мустаҳкамлашда ташаббускор бўлиши зарур.
«Темир дафтар», «аёллар дафтари» ҳамда «ёшлар дафтари» бўйича чора-тадбирлар дастурларининг маҳаллий ижро органлари раҳбарлари томонидан ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши устидан таъсирчан назоратни таъминлаш кенгашларга топширилган.
Шунингдек, Мурожаатномада “Маҳалла раиси – Президентнинг қуйи бўғиндаги устуни эканлигини, маҳалланинг иқтисодиётини ўзгартирсак, жамиятимиз ўзгариши, бунинг учун ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастуридан самарали фойдаланиш кераклиги, Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигига
30 йиллигини “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” деган эзгу ғоя асосида кенг байрам қилиш, ўғил-қизларимизни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарларга ўргатиш, уларда тадбиркорлик кўникмалари ва меҳнатсеварлик фазилатларини шакллантириш ҳамда ташаббусларини рўёбга чиқариш, иш ва уй-жой билан таъминлашга устувор аҳамият қаратиш, 2021 йилга мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб ном берилганлиги такидланди.
Мактабгача таълим қамровини 65 фоизга, 2023 йил охирида эса 75 фоизга етказилиши, келгуси йилдан тўлиқ ишга тушадиган “Ижтимоий реестр”да “темир дафтар”даги барча маълумотлар қамраб олиниб, эҳтиёжманд оилаларга 30 дан зиёд ижтимоий хизматлар электрон шаклда кўрсатилганлиги, адлия вазирлиги барча оммавий ахборот воситалари, жумладан телевидение орқали “Президент қарорлари ҳаётда ва назоратда” деган мавзуда кўрсатув ва чиқишлар ташкил этиб, халқимизга ислоҳотлар моҳияти ва натижаларини етказиб бориш тизимини жорий этилганлиги, “Аёллар дафтари” шакллантирилаётганлиги, хотин-қизларни қийнаётган кўплаб ижтимоий-иқтисодий муаммоларга амалий ечим топилмаётганлиги, бу ишларга маҳаллаларда янги ташкил этилган “Аёллар маслаҳат кенгашлари” яқиндан кўмак бераётганлиги, лекин бу ҳали аёллар муаммоларини ечиш учун биз бажаришимиз шарт ва зарур бўлган ишларнинг бошланишилиги Мурожаатномада ўз аксини топганлиги баён этилди.
Тадбир якунида маърузачилар томонидан аҳолини қизиқтирган саволларига тушунтиришлар берилди.
Элнур Элмуродов
Навоий вилоят суди катта ёрдамчиси