Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари юзасидан давра суҳбати ўтказилди
Навоий вилоят судининг судьясии Т.Қаҳҳоров ҳамда Кармана туманлараро иқтисодий суднинг судьяси Б.Джумаевлар томонидан Хатирчи туманидаги “Зарафшон” МФЙ аҳолиси ва тадбиркорлик субъектлари билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти ҳамда иқтисодиёт соҳадаги юридик шахслар ва фуқароларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ишлар хусусида учрашув ўтказилди.
Унда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида суд-ҳуқуқ соҳасида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш, фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини юксалтириш, ишларни судда кўриш сифатини ошириш ҳамда холис, адолатли ва қонуний суд қарорларини қабул қилиш учун тарафларнинг тенглиги ва тортишувчанлигини амалда таъминлаш механизмларини кенгайтириш назарда тутилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлда эълон қилинган “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034-сон Фармони эса бу борада муҳим асос бўлиб хизмат қилиши, мазкур Фармон асосида суд ҳимоясини таъминлашдаги ортиқча бюрократик тўсиқлар олиб ташланганлиги, суд қарорларини қайта кўришнинг бир-бирини такрорловчи босқичлари бекор қилинганлиги, инвесторлар ҳуқуқларининг суд ҳимоясида бўлиши кафолатланганлиги таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида иқтисодий судлар иқтисодиёт соҳасида вужудга келадиган, қонунлар билан ўзининг ваколатига киритилган низолар ҳамда бошқа ишларни ҳал қилиш йўли билан одил судловни амалга ошириш мақсадида мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида муҳим ўрин тутишлиги, бу бурада судга мурожаат этиш тартиби, мурожаат шаклларининг мазмуни, тўланадиган давлат божи масалаларига тўхталиб ўтилди.
Турғунбой Қаҳҳоров
Навоий вилоят судининг
судьяси