Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз
Бугун энг кўп ишлатилаётган сўзларимиздан бири - “коррупция”. Ижтимоий ҳаётда унинг домига тушиб, оёғи қоқилаётганлар оз эмас. Мамалактимизда ушбу иллатни буткул барҳам топтириш ва уларни содир этилишини олдини олиш юзасидан кўплаб тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилиб, бу борада тегишли қонун ҳужжатлари қабул қилинаётганлиги ҳам бежизга эмас албатта.
Шуни таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда коррупцияга қарши муросасиз курашнинг илғор халқаро стандартларга асосланган тизимини жорий қилиш мақсадида миллий қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилиб борилмоқда ва коррупция ҳолатларининг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлишга хизмат қилмоқда.
Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятида очиқлик, ошкоралик, шаффофликни таъминлаш орқали давлат бошқарувида самарали ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун зарур шароитлар яратилаётгани аҳамиятли албатта.
Шуни эътироф этиш лозимки, давлат хизматчиларининг мулкий декларацияси тизими коррупциянинг олдини олиш, ноқонуний бойиш ва манфаатлар тўқнашувини аниқлашнинг қудратли воситасидир.
Коррупцияга қарши амалдаги халқаро стандартлар, жумладан, БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси ва бошқа қатор ҳуқуқий ҳужжатларда давлат хизматчилари томонидан активларнинг эълон қилиниши коррупцияга қарши самарали восита ҳисобланади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, қандай соҳа бўлишидан қатъий назар ўз касбига ҳалол муносабатда бўлган одам ҳаётда ғолиб бўлиб, бахтли-саодатли яшайди.