October 10, 2022

Футбол бўйича “Раис кубоги” ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармонига мувофиқ, 2022 йил 08 октябрь куни Навоий вилоят судлари судья ва суд ходимлари ўртасида спортнинг “Мини футбол” тури бўйича “РАИС КУБОГИ” мусобақаси ўтказилди.

Футбол мусобақасида вилоят, туманлараро, туман (шаҳар) судлари судьялари ва суд ходимларидан иборат жами 6 та жамоа баҳс олиб борди.

Мусобоқада жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати биринчи ўринни, фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати иккинчи ўринни ва жанубий ҳудуд томонидан шакллантирилган жамоа эса учинчи ўринни эгаллади.

Мусобақа якунида ғолиблар диплом ва бошқа эсдалик совғалари билан тақдирландилар.