June 24, 2021

Мажбурий ижро бюро ходимлари билан семинар ўтказилди

Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Хамидов ҳамда жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раиси Ф.Қаҳҳоров томонидан 2021 йил 22 июнь куни Мажбурий ижро бюроси Конимех туман бўлими ходимлари билан семинар ўтказилди.

Семинарда Навоий вилоят суди Раёсатининг 2021 йил
20 апрелдаги ижро органи томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8,24-моддаларига асосан судларга қайтарилган ижро ҳужжатларини тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш ва қайтариш асосларини ўрганиш натижалари тўғрисида”ги РС-30-21-сонли қарори қабул қилинганлигини маълум қилиб, мазкур қарор ижросини ўз вақтида таъминлаш бўйича барча суд ва Мажбурий ижро бюро ходимлари ҳам масъул эканлигини таъкидланди.

Хусусан, Навоий вилоят суди Раёсатининг 2021 йил
20 апрелдаги РС-30-21-сонли қарори ижро учун туман (шаҳар) судларига юборилганлигини маълум қилиб, 2021 йил 1 январдан 2021 йил
1 апрелига қадар бўлган даврда давлат ижрочилари томонидан судларга Қонуннинг 8,24-моддаларига асосан қайтарилган ижро ҳужжатлари тўлиқ инвентаризациядан ўтказилганлиги, ўтказилган инвентаризация натижасига кўра, 24.624.677.918 сўм миқдордаги 2.275 та ижро ҳужжатлари давлат ижрочилари томонидан қайтарилганлиги аниқланганлиги, жумладан жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг 2.216.894 сўм ёки 00,8 фоиз миқдоридаги 3 та, фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг 2.133.447.312 сўм ёки 12,6 фоиз миқдоридаги 256 та ишлари қайтарилган, бу ҳолат Навбаҳор туманлараро иқтисодий судида ҳам мавжудлиги яъни 875.985.689 сўм ёки 17,9 фоиз миқдордаги 4 та ижро ҳужжатлари қайтарилганлигини маълум қилиб ўтилди.

Шунингдек, Мажбурий ижро бюроси Конимех туман бўлими бошлиғи сўзга чиқиб, юқорида айтиб ўтилган камчиликлар яъни Қонуннинг
8,24-моддалари асосида қайтарилган ижро варақаларини қайтариш асослари юзасидан қисқача тушунтириш бериб, келгусида ижро учун қабул қилинаётган ижро ҳужжатлари юзасидан назорат кучайтирилиши ва Қонуннинг 8,24-моддалари асосида қайтарилаётган ижро варақаларини асоссиз равишда қайтаришга йўл қўймаслик, ўз вақтида ижроси таъминланиши лозим бўлган ижро ҳужжатлари юзасидан барча зарурий чоралар кўришлигини билдириб ўтилди.