ТОМДИЛИК ТАРБИЯЧИЛАРГА 87 МИЛЛИОН СЎМДАН ОРТИҚ ТУМАН КОЭФИЦЕНТИ УНДИРИБ БЕРИЛДИ
Навоий вилоятининг Томди тумани шаҳар марказидан 300км узоқликда жойлашган. Бу маскан иқлими, яшаш шароити жиҳатдан ноқулай. Шу боис, томдиликлар учун 50фоизлик туман коэфиценти тўланади.
Айни пайтда Томдида жами 6 та мактабгача таълим муассасаси ва 2та филиал фоалият юритади. Мазкур муассаса ходимлари маошига 4 ой мобайнида туман коэфиценти қўшилмаган. МТТ ходимлари ўзларига тегишли бўлган маблағни ундиришда амалий ёрдам сўраб Томди туман адлия бўлимига мурожаат қилди.
- Жами 82 нафар ишчи-ходимларга туман коэффиценти тўлаб берилмаган.Аввалига биз пандемия бўлгани учун қўшимча пулларимиз тўланмади деб ўйлагандик, аммо қонунчиликда бундай тартиб йўқ экан.-дейди МТТ ходими Ж.Мирзахметова
Текширувлар жараёнида ходимларга жами 87 384 947,77 сўм маблағлар тўлаб берилмагани маълум бўлди.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 6 сентябрдаги 743-сонли қарори билан тасдиқланган “Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга туман коэффициентларини, шунингдек, уларга ҳар йили бериладиган қўшимча таътилнинг энг кам муддатини белгилаш ва қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 13-бандига кўра, меҳнатга ҳақ тўлашга туман коэффициентлари устамаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча ҳолларда ўртача иш ҳақини белгилашда (кафолат тўловларини амалга оширишда, таътил вақти учун ҳақ тўлашда, вақтинча бошқа ишга ўтганда иш ҳақи тўлашда, зарар қопланганда, мажбуран ишга келмаганда ва бошқа ҳолларда), шу жумладан, пенсия тайинлашда ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқаришда ходимнинг иш ҳақи таркибида ҳисобга олиниши қатъий равишда белгилаб қўйилган.
Шунга кўра, адлия бўлими томони Томди туман Мактабгача таълим бўлимига тақдимнома киритилиб, тақдимнома асосида Мактабдагача таълим ташкилотларининг 82 нафар ишчи-ходимларига белгиланган суммадаги маблағларнинг ундириб берилиши таъминланди.
Ориф Носиров
Томди туман адлия бўлими бошлиғи