October 8, 2020

“САМОСУД”- ҚОНУН НИМА ДЕЙДИ?

Ижтимоий тармоқларда яна бир шахсни қийноққа солиш жараёни акс этган видеолавҳа тарқалди. Навоий вилоят ИИБ Ахборот хизматининг маълумотига кўра, воқеа Қизилтепа туманида содир этилиб, ҳудуддаги фермер хўжалиги ишчисининг маст ҳолатда хўжалик раҳбарини ҳақоратлаши натижасида юзага келган. Раҳбар ўз ходимини қўшни фермер хўжалиги ишчилари билан биргаликда трактор тиркамасига судраганча қийноққа солган. Бундай вазият жамиятда “самосуд” атамаси билан изоҳланади.

Маълумки, “Самосуд” бу “ўзича судлаш”дейилади, яъни жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни тегишли органларга топширмасдан, жиноят ҳақида хабар бермасдан туриб ўзича жазолаш шакли.Ўтмишга назар ташласак, “самосуд” ер юзида асосан 18 аср ўрталарида авж олганини кўриш мумкин.Фуқароларнинг бир бирларини гуруҳларга ажралган ҳолда ўз ихтиёрича жазолаши оммовий тартибсизликларга сбаб бўлган. Бу жараёнлар дунё тарихида “Февраль ревалюцияси”, “Октябрь инқилоби”, “Олтин талваса” (золотой лихорадка) каби атамалар билан из қолдиргани маълум.

Шу боис, қонунга асосланмаган ҳар қандай ҳаракат турли кўринишдаги фожеаларга сабаб бўлишни унутмаслик лозим.Бунга тарих гувоҳ.Афсуски, бугунги кунда ҳам “самосуд” жараёни тўхтагани йўқ.Ижтимоий тармоқлар орқали аёллар,болалар ёки оила бошлиқларининг ўзга бир шахс томонидан қийноққа солинаётган ҳолати акст этган видеотасвирларга тез-тез дуч келаяпмиз. Ана шундай воқеа “муаллифлари” учун қонунчиликда қатъий жазо чоралари мужассам.

Бутун дунёда “самосуд” жараёнини тўхтатиш мақсадидан қонуний асослар ишлаб чиқилган.Мамлакатимизда ҳам истиқлолнинг илк кунларидан ҳар бир фуқаро ҳуқуқ ва манфаатлари давлат ҳимоясига олинган. Конституциямизнинг 26-моддасида келтирилганидек, жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди.

“Ўзича судлаш” қонун тили билан айтганда “ўзбошимчаликка” унинг шаклларига қараб жазо турлари бор. Шундай ҳуқуқбузарликлар борки, бир қарашда улар давлат ёки жамоат манфаатларига зиён етказмайдигандек, кичик туюлади. Бундай ҳаракатлар билан биргина фуқаронинг ҳуқуқлари чекланиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Маъмумурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 200-моддаси ва Жиноят кодексининг 229-моддасида бундай ҳуқуқбузарлик учун энг кам иш ҳақининг уч бараваригача миқдорда жарима белгиланган. Агар ҳуқуқбузарлик оқибатида давлат ёки жамоат манфаатига зиён етказилса энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Фуқаро жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимай, бировга тан жароҳати ёки мулкига зарар етказса ва унинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 277-моддасига мувофиқ «безорилик» деб баҳоланса беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Биз ижтимоий тармоқларда кузатаётган “ўзича судлаш” ҳолатининг оғир оқибатларида, масалан, кимдир ўлдириб қўйилса, 25 йилгача, қасддан баданга шикаст етказса  2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади. Агар ўзича судлаш хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга нисбатан амалга оширилса, уларга қаршилик кўрсатганлик учун 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

Хаёт инсонга бир марта берилади.Умрнинг узилиш, янги куннинг туҳфаси яратганнинг измида. Кишилик жамиятида эса турмуш тарзини тартибга солиш учун қонун ва қоидалар мавжуд.Биз уларга амал қилишимиз, ўзганинг тақдирини ўз ҳукмимизча ҳал этмаслигимиз лозим. Зеро, ҳар ким ўз тақдирининг эгаси, бу қонун билан ҳимояланган.

Навоий вилоят адлия бошқармаси

Ахборот хизмати