November 25, 2020

НАВБАҲОРЛИКЛАР БИЛАН САЙЁР ҚАБУЛ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Навбаҳор туманидаги 11-сон Болалар мусиқа ва санъати мактабида Навоий вилояти адлия бошқармаси бошлиғи А.Сарабеков ва туман ҳокими Л.Облақулов иштирокида сайёр қабул ташкил этилди. Карантин талаблари асосида бўлиб ўтган қабул жараёнида 30 га яқин фуқаронинг мурожаати иш юритуви учун қабул қилинди. Бунда бандлик, нафақа тайинлаш, уй-жой таъминоти, имтиёзли шартларда кредит олиш, оилавий муносабатлар, алимент тўлови каби бир қатор масалаларга ҳуқуқий ечим топилди.

Шозода Муҳиддинова бугунги кунда ёлғиз она.Унинг айтишича оладиган алимент пули 1 ёшли фарзанди эҳтиёжларига ҳам етмаяпти.Онасининг уйида яшаётаган аёл уй-жой ва иш билан таъминлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилиди. Мутасаддилар томонидан Ш.Муҳиддинованинг аризаси ўз ўрнида қабул қилиниб, ишга йўлланма берилди.

Саида Норова эса тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ниятида. У ҳудуддаги молхона биносини таъмирлаш учун банкдан кредит чиқартирган, аммо таъминотчи таъмирлаш ишларини пайсалга солиб келмоқда. Қабул жараёнида мазкур фуқаронинг масаласи ҳам ўрганилиб, ишни жонлантириш бўйича масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.

Мустафо Зубайдуллаев эса оилвий асаларичилик билан шуғулланмоқчи, бунинг учун эса унга имтиёзли шартларда кредит лозим.Сайёр қабул мобайнида мурожаат тижорат банклари томонидан назоратга олинди.

Оммавий қабулдан сўнг, фуқароларнинг таклифларига биноан якка тартибдаги қабул жараёни ташкил этилди.

Навоий вилояти адлия бошқармаси

Ахборот хизмати