December 15, 2020

ТАДБИРКОРГА БАЛИҚЧИЛИК УЧУН ЕР МАЙДОНИ АЖРАТИБ БЕРИЛДИ

Кармана тумани “Пён-обод истиқлол” фермер хўжалиги раҳбари Рамазон Эргашев туман адлия бўлимига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.Тадбиркорга балиқхона хавзасини ташкил этиш учун ер жой керак эди.

-          Тўғриси ер олиш масаласида узоқ овора бўлдим.Аввалига адлия бўлими ёрдам бериши мумкинлигига кўзим етмаганди.Чунки ёрдам сўраганимда бошқа ташкилотлардан рад жавобини олганман.Кейинчалик адлия ходимлари кимга қандай тартибда мурожаат қилишни тушунтиришди.Ишим юришиши учун ўзлари ҳам масъулларга қонуний талаб билан чиқишди.Айни пайтда менга 10 йил муддатга ер ажратиб берилди.Балиқ хавзасини ташкил этиш ишларини бошлаб юборганман.-дейди Р.Эргашев

Адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6-моддасига асосан тегишли ташкилотга тақдимнома киритилиб, Кармана тумани “Малик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги заҳира ерлардан тадбиркорга балиқхона хавзаси ташкил этиш учун 2,6 гектар ер майдони ажратиб берилди. Қарорга асосан, агар мазкур ер жойдан унумли фойдаланиб, самарали натижага эришилса белгиланган 10 йиллик муддат узайтирилиши мумкин.

Жамшид Ҳамроев

Кармана тумани адлия бўлими масъул ходими