ЎЗИМ ИШЛАГАН МАҲАЛЛАНИНГ “ТЕМИР ДАФТАРИ”ГА КИРАМАН ДЕБ ЎЙЛАМАГАНДИМ
Ҳ.Тошмаматова Хатирчи туманининг “Дамариқ” маҳалласида истиқомат қилади. У айни пайтда пахта териб рўзғорини тебратмоқда.Ёлғиз она оиланинг ёлғиз боқувчиси.
Фуқаро жорий йилнинг апрель ойига қадар “Дамариқ” маҳалласида масъул котиб лавозимида ишлаган. Соҳадаги ислоҳотлар натижасида ходимнинг иш ўрни қисқаргандан сўнг, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Фуқаронинг ойлик иш ҳақларини якуний ҳисоб-китоб қилишда ишдан бўшатиш нафақаси тўлаб берилмаган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 109-моддасида, иш берувчининг ташаббуси билан (ходим ўзининг меҳнат вазифаларини бажармаганлиги сабабли шартноманинг бекор қилиниши бундан мустасно)меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши, ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас назарда тутилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
18.02.2020 йилдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сонли Фармонининг 16-банди
6-хат бошисида фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари лавозими фуқаролар йиғини масъул котиби лавозими ўрнига, ҳар бир фуқаролар йиғинида бир нафардан, шунингдек, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартибини сақлаган ҳолда жорий этилиши қайд этилган.
Мазкур асослар инобатга олиниб, адлия бўлими аралашгач Ҳ.Тошмаматованинг мурожаати ижобий ҳал этиб берилди 1300дан ортиқ сумма тўлатиб берилди.
- Ўзим ишлаган маҳалланинг “Темир дафтари”га киритиламан деб ҳеч ўйламагандим.Ишдан бўшагандан кейин шароитиб бироз оғирлашди.Адлия бўлимини ёрдами билан 1млн300мингдан зиёд пул ундириб берилди.Бу пуллар рўзғоримни бир томонини кўтаради.Эндиликда, улар билан маслаҳатлашиб имтиёзли кредит эвазига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишни ният қилиб трибман-дейди Ҳ.Тошмаматова.
Адлия тизимида фуқаро мурожаатлари билан ишлаш давом этмоқда.
Аброр Сатторов
Хатирчи тумани адлия бўлими масъул ходими