БИЗ БИРГАМИЗ...
“Ақтау” ОФЙда бўлиб ўтаётган сайёр қабул жараёнида 50 нафардан ортиқ фуқаролар амалий ёрдам сўраб адлия органига мурожаат қилишди. Уларнинг орасида ногиронликни белгилатиш, ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий жиҳозлар олиб бериш, пенсия таъминоти ва нотариал ҳаракатлар билан боғлиқ масалаларга шу ернинг ўзида ижобий ечим топилди.
Қаландаров Адилкасим хаёти давомида ёлғиз яшаб келди. 2-гуруҳ ногирони бўлган фуқаронинг таянч тизимида муаммолари бор. Шу боис, сайёр қабулда ҳаракатланишида қулайлик туғдирувчи тиббий жиҳоз олиб беришда амалий ёрдам сўради. Есбергенов Бауржан отага ҳам танасини тутиб юриши учун ана шундай суянч воситаси керак. Отанинг 3 нафар фарзанди бор, у бугунги кунда кенжа ўғил билан бирга яшамоқда. Оиланинг моддий аҳволи оғир. Сайёр қабул жараёнида мазкур фуқароларга ҳаракатланиши учун таянч бўлоладиган тиббий жиҳозлар тақдим этилди.
Овулнинг яна бир фуқароси И.Муслимбеков 32 ёшли фарзандига ногиронлик белгилатиш учун бир неча йил овора бўлган.Унинг қизида туғма ногиронлик бор. Фуқаро қабул жараёнида қизининг ҳолати ақлий ноқислик билан боғлиқ бўлгани учун ногиронликни белгилатишда чалкашликлар юзага келганини айтди.Унинг мурожаати иш юритуви учун қабул қилинди.
Навоий вилояти адлия бошқармаси
Ахборот хизмати