December 14, 2020

15 ЙИЛЛИК ИШ СТАЖИ ТИКЛАНДИ

Конимех туман “Тўққизтепа” МФЙ Кўниобод қишлоғида яшовчи Хасан Қудратов 15 йиллик иш стажини тиклаб беришда амалий ёрдам сўраб туман адлия бўлимига мурожаат қилди.

Аниқланишича фуқаро, 1981-йилда “СССР 50 йиллиги” савхозида иш фаолиятини бошлган. 2002 йилгача бўлган даврда у “Шўркўл” ширкат хўжалиги, “Халқ фарвонлиги” кичик корхонасида турли лавозимларда ишлаб келган. Мазкур йиллардаги иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар ахивга тақдим этилмагани учун Конимех туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан ушбу даврлар пенсия ҳисоблашда инобатга олинмаган.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 81-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Давлат пенсия таъминоти билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 44-сонли қарориннг 23-бандида, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонун 42-моддаси ва  “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 80-бандига биноан, меҳнат дафтарчаси иш стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланиши кўрсатилган. Архивга иш ҳақи тўғрисида маълумотномалар тақдим этилмаган ҳолатда юқоридаги қонун хужжатларига асосан, меҳнат дафтарчаси орқали иш стажини тиклаш имконияти мавжуд.

Ўрганиш жараёнида аниқланган ҳолатлар юзасидан адлия бўлими томонидан фуқаро Х.Қудратов манфаатида Конимех туман маъмурий судига ариза киритилиб, мурожаат қаноатлантирилди.

Алишер Ахмадов

Конимех туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси