ЧИНОР МАҲАЛЛАСИ АҲОЛИСИ НИМАДАН НОРОЗИ
Адлия органлари томонидан уйма-уй юриш тадбирларида халқ орасида тизимли муаммолар борлиги аниқланмоқда.Масалаларнинг асосий қисми бандлик, пенсия таъминоти, ижтимоий нафақадан ташқари турли хил шаклдаги тўловлар билан боғлиқ.
Навоий шаҳар адлия бўлими томонидан ҳудуддаги "Темир дафтар"га киритилган оилалар масаласи ўрганилди ва уларга ҳуқуқий тушунтириш берилиб, ечимталаб муаммолар алоҳида назортга олинди.Мазкур тадбирлар жараёнида Навоий шаҳридаги "Чинор" МФЙ аҳолисини қийнаб келаётган масала юзасидан мурожаатқабул қилинди.
Маълум бўлишича, маҳалла аҳолиси чиқинди пулларини тўлашда оворагарчиликка дуч келишмоқда. Шу кунга қадар, аҳоли чиқинди учун тўловни ширкат орқари амалга оширган.Эндиликда эса чиқинди йиғувчи ташкилот фуқаролардан далолатнома тузиш орқали тўловларни ташкилотнинг ўзига тўлаш тартибини жорий этган.Мазкур талаб маҳалла аҳлига ноқулайлик туғдирмоқда.
Маҳалла мурожаати шаҳар адлия бўлими томонидан ўрганилиб, масала ечими юзасидан иш юритилаяпти.
Навоий вилояти адлия бошқармаси
Ахборот хизмати