September 3, 2020

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...

Мактабларда ўқув йилини бошлаш ҳақида нималар маълум?

Мактаблар 14 сентябрдан очилиши ҳақида берилган (таклиф юзасидан ота-оналар фикри ўрганилмоқда. Улар ўз ҳолати ва уй шаротидан келиб чиқиб, болаларини мактабга юбориш-юбормасликни ҳал қилишлари лозим

Мактабларда қатъий форма талаб қилинмайди, зарур ҳолларда мактаб ярмаркалари октябрь ойигача давом этади

Дарсларни 2-3 сменада ташкил қилиш масаласи кўриб чиқиляпти. Эпидемиологлар машғулотлар давомийлигини 30 дақиқагача қисқартиришни тавсия қилмоқда

Бир синф ўқувчилари орасида 3 нафардан кўп кишида коронавирус аниқланса, бу синф карантинга ёпилади. Улар учун дарслар анъанавий шаклдан онлайн шаклга ўтказилади

Ўқув йили гибрид шаклда бошланадиган бўлса, бу ўқитувчилар маошига таъсир қилмайди Ўқитувчилардан тест олиниши кутилмоқда

Мактабларга тана ҳароратини ўлчовчи асбоблар, ҳар ойда етарлича антисептик воситалар тарқатилади. Лекин тиббий ниқобни болалар ўзлари олиб келишларига тўғри келади.

Навоий вилояти адлия бошқармаси

Ахборот хизмати