“ЛИЦЕНЗИЯ” АХБОРОТ ТИЗИМИ ИШГА ТУШИРИЛАДИ
hudud24 сайтида Адлия вазрлиги масъул ходими Ш.Соатова муаллифлигида мақола эълон қилинди. Унда Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 1 январга қадар “Лицензия” ахборот тизими ишлаб чиқилиши ва ишга туширилиши белгиланаётгани ҳақида хабар берилган.
Айтилишича “Лицензия” ахборот тизими БМТ тараққиёт дастури ва Европа Иттифоқининг грант маблағларини жалб қилган ҳолда очиқ тендер асосида ишлаб чиқилади. Бу соҳани автоматлаштириш ва рақамлаштиришда муҳим омилдир.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, 2021 йил 1 январидан лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш
тартиб-таомиллари тўлиқ электрон тарзда “Лицензия” ахборот тизими орқали амалга оширилади. Ваколатли органлар томонидан лицензиат фаолиятини назорат қилишнинг аниқ мезонлари белгиланган ҳолда
“хавфни таҳлил этиш” тизими жорий қилинади.
Лицензия ва рухсат берувчи ҳужжатларнинг QR-код қўйилган ҳолда расмийлаштирилиши ва уларни махсус бланкаларда бериш тартиби бекор қилиниши эса ортиқча қоғозбозликни олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Қулайликлардан яна бири қўшимча ҳужжатлар тадбиркорлик субъектининг иштирокисиз “Лицензия” ахборот тизими орқали мустақил равишда олинишидир.Ваколатли органлар ташаббуси билан лицензия ва рухсат берувчи ҳужжатларни бекор қилиш фақат суд тартибида электрон тизим орқали амалга оширилиши тизимда демократик тамойилларнинг кенгаяётганидан дарак.
Фаолиятни лицензиясиз, рухсатномасиз ёки хабарнома юбормасдан амалга оширганлик факти ҳақида хабар берган жисмонийшахслар ундириладиган жариманинг 10 фоизи миқдоридаги пулмукофоти билан рағбатлантирилади.
Жараёнларни рақамлаштириш орқали аввало уларнинг очиқлиги ва шаффофлиги таъминланади ҳамда давлатнинг маъмурий харажатлари қисқартирилади. Маълумотларга қараганда, Лицензия ва рухсатномаларнинг махсус қоғоз бланкаларида берилиши учун биргина 2019 йилда 13 млрд сўм маблағ сарфланган.
Бу тизим орқаливаколатли органлар томонидан қонун ҳужжатларига риоя этилишининг самарали мониторинги шаклланади.Шунингдек идоралараро электрон ҳамкорлиги йўлга қўйилиб, лицензиатлар фаолиятини назорат қилишнинг мутлақо янги ва юқори самарали бўлган усули – жамоатчилик назорати ўрнатилади.
Навоий вилояти адлия бошқармаси
Ахборот хизмати