September 23, 2020

ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТГА БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ

Навоий вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан туман ва шаҳар адлия бўлимларида ҳуқуқий тарғибот йўналишида амалга оширилаётган ишлар юзасидан мониторинг ташкил этилмоқда.

Бунда бўлимлар томонидан аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ва ҳуқуқий маданиятни ошириш, улғайиб келаётган ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, миллий қонунчилик соҳасидагиўзгаришлар ва янгиланишларни ўз вақтида аҳоли ва кенг жамоатчиликка етказиш масалалари, тарғибот тадбирларини ташкил этиш даражаси, ҳамкор ташкилотлар билан чора-тадбир режалари кўздан кечирилмоқда.

Айтиб ўтиш керакки, пандемия шароитида барча ташкилотларда ишлаш фаолиятини ташкил этиш шакли ўзгарди. Навоий вилояти адлия бошқармаси ва ҳудудий бўлимларида ҳам онлайин ишлаш тартиби тизимли равишда жорий этилди. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида,“онлайин ҳуқуқий маслаҳат” телеграм бот канали фаолияти йўлга қўйилиб, у орқали наинки аҳоли мурожаатларини қабул қилиш, балки, турли масалаларда уларга ҳуқуқий тушунча бериш ишлари ташкил этилди.

Фуқароларни янги чиққан қонун хужжатлари билан таништириб бориш navoiy_adliya@uz телеграм канали орқали амалга оширилмоқда.Шунингдек, ҳудуддаги ўзини-ўзи бошқариш органлари, ННОлар билан алоҳида телеграм гуруҳлар ташкил этилиб қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида ахборот бериб борилаяпти. Fasebook ижтимоий тармоғидаги “адлия ахборот бурчаклари”да чиқишлар амалга оширилаяпти.Шунингдек, вилоят телевидениесида “Адлия минбари”, “Ҳуқуқшунос маслаҳати”, радиода “Ҳуқуқий ахборот” рукни орқали ҳам аҳоли қонунчиликдаги янгиликлар билан танишиб боришаяпти.

Мониторинг жараёни туман ва шаҳар бўлимларининг мазкур йўналишда амалга ошираётган ишлари таҳлил этилиб,тегишли қарорлар қабул қилинаяпти.

Навоий вилояти адлия бошқармаси

Ахборот хизмати