November 12, 2020

АҚТАУЛИКЛАР МУРОЖААТИ...

Навоий вилояти адлия бошқармаси ҳамда Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилоят бошқармаси раҳбарияти иштирокидаги сайёр қабул Томди туманининг “Ақтау” овул фуқаролар йиғинида давом этди.

“Ақтау” туман марказига яқин ҳудудда жойлашган.Аҳолиси 1142 нафар оилалар сони эса 201 тани ташкил этади.Овулда 25 нафар ногиронлиги бўлган шахслар ва 25 нафар уюшмаган ёшлар мавжуд.54 нафар фуқаро иш билан таъминланмаган.

-Фуқароларнинг ишсизлиги, ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий ҳимоя бу каби масалалардаадлия органлари билан доимий ҳамкорликда фуқаро мурожаатларини ечишга ҳаракат қилиб келмоқдамиз.Аммо бизда яна бир муаммо бор, у ҳам бўлса саксавул масаласи.-дейди овул раиси Ахмед Бахтибаев. Фуқароларимиз иссиқлик манбаи сифатида саксовулдан фойдаланишади.Саксовулни олиб келишда ўрмон хўжалиги хизматидан фойдаланиш таклифини билдириб, ана шу масаланинг ҳуқуқий ечимини топишда адлия органларидан ёрдам сўраяпмиз.

Навоий вилояти адлия бошқармаси

Ахборот хизмати