September 16, 2020

ПАХТА ТЕРИШ МАШИНАЛАРИНИ СОТИБ ОЛИШ УЧУН КРЕДИТЛАР АЖРАТИЛАДИ

Пахта йиғим-терим мавсуми айни қизғин паллага кириш арафасида.Хирмонга ҳиссасини қўшиш истагидагилар теримга шай.Фермерлар ҳам пахтани йиғиштириб олиш учун керакли техник қувватни оқ олтиннинг ҳосилига қараб чамаламоқда. Аммо бу бўйича ортиқча ташвишга ҳожат йўқ.Эндиликда, пахта териш машиналарини кредит маблағлари эвазига сотиб олиш мумкин. Бу ҳақда “Пахта ҳосили теримини механизациялашни молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида белгилаб берилди.

Қарорга мувофиқ, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларининг “Агробанк”нинг устав капиталидаги улуши 50 млн АҚШ долларига оширилади.

Ушбу маблағларнинг пахта-тўқимачилик кластерларига ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга маҳаллий пахта териш машиналарини сотиб олишга Марказий банкнинг асосий ставкасида кредитлар ажратиш учун йўналтирилиши назарда тутилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари ҳудудлардаги пахта териш машиналарига талабгорларнинг аниқ рўйхатини шакллантиради.

Навоий вилоят адлия бошқармаси

Ахборот хизмати