СЎРАГАН ЭДИНГИЗ
Турмуш ўртоғим чет элда ишлайди.Рўзғоримизни янада бутлаш учун келажакда мени ҳам олиб кетмоқчи.Аммо биз чет элда қолиб кетмоқчи эмасмиз.Юртимизга қайтамиз.Маълум бир муддат ўтгач пенсия ёшига етганимизда ўз Ўзбекистондан пенсия пули олиб туриш учун нима қилиш керак.
Саволга вилоят Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Хурсаной Джуракулова жавоб беради?
Жавоб: 2021 йил 1 январдан бошлаб меҳнат миграцияси йўли билан хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турларига тенглаштирилади .
Уларга ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган солиқларни тўлаш ҳамда пенсия миқдорини ҳисоблаш тартиби қўлланилади.
Солиқ кодексининг 369-моддасига мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахслар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади.
Ўзини ўзи банд қилган шахслар ўзига пенсия ҳисобланиши ва иш стажига эга бўлиши учун Пенсия жамғармасига ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин, бу 2020 йил учун камида БҲМнинг 50 фоизи ҳажмида (111 минг 500 сўм) белгиланган.
Агар чет элда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар Ўзбекистонда пенсия ва иш стажига эҳтиёж сезса Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўлаши лозим, агар бундай эҳтиёж туғилмаса бу турдаги солиқ тўловининг ҳожати йўқ.М