September 8, 2020

ФАМИЛИЯ ЎЗГАРСА ҲАМ ПЕНСИЯ ҲИСОБЛАНАВЕРАДИ

Зарафшон шаҳрида истиқомат қиладигган Шоҳиста Рўзиева ёшга доир пенсияга чиқиш мақсадида хужжатларини тайёрлаб, шаҳар пенсия жамғармасига топширади.Нафақасини олиб,кексалик гаштиини суришни ният қилган аёлга жамғар томонидан унинг 7 йиллик иш стажи пенсия ҳисоблашда инобатга олинмаслиги тўғрисида хабар келади.Ваҳоланки, у ишлаган даврларида давлат бюджетига суғурта бадалларини тўлиқ тўланган.Бу ҳақда архив хужжатларида ҳам маълумотлар бор.Аммо муаммо унинг фамилияси билан боғлиқ. Гап шундаки, Ш.Рузиева иш фоалиятининг дастлабки 7 йилида қизлик фамилиясида бўлган.Шу боис, хужжатларда “Шоҳиста Норова”сифатида қайт этилган.Норова ва Рузиева битта шахс эканлигини исботловчи далил лозим.Фуқаро мазкур масалада ёрдам сўраб Зарафшон шаҳар адлия бўлимига мурожаат қилди.

Аниқланишича, Ш.Рузиева 1982-1983 йиллар ва 1985-1991 йилларда Бухоро вилояти, Ғиждувон туманидаги “Халқобод” ширкат хўжалигида ишчи бўлиб ишлаган. Ушбу даврларда тўлов ведомостларига унинг фамилияси Норова сифатида қайт этилган, турмушга чиққандан сўнг у Рузиева шарифи билан юритилган. Аммо бу бўйича хужжатларга изоҳ киритилмаган ва амалдаги фамилия кўрсатилмаган.

Мазкур вазиятда Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 1991 йил 20 декабрда қабул қилинган “Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақида ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 5-сонли қарорини қўллаш лозим. (2012 йил 3 декабрдаги 18-сонли Қарори билан ўзгартириш ва кўшимчалар киритилган). Қарорнинг 2-банди 9-хатбошисига кўра, судлар иш стажи тўғрисидаги ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, меҳнат фаолияти даврларини белгилашда ҳақлидирлар.

Шунингдек, Меҳнат кодексининг 81-моддасида меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат эканлиги, иш берувчи меҳнат дафтарчасига ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни ёзиши шарт эканлиги кўрсатилган.

Мазкур қонун хужжатлари ва фуқаронинг меҳнат дафтарчасидаги ёзувларга асосан,Зарафшон шаҳар адлия бўлими томониданФуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро судига даъво аризаси киритилиб, мурожаат қаноатлантирилди.

Ориф Носиров

Зарафшон шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси