25 ЙИЛ ДЕГАНДА НОГИРОНЛИК БЕЛГИЛАНДИ
Навбаҳор туманининг “Ялтиробод” маҳалласида яшайдиган К.Нда болаликдан ногиронлик бор. Унга ақлини таниган паллаларданоқ ақли заифлик ташҳиси қўйилган.Фуқаро бугунги кунда 55 ёшда.
-Мен шу маҳаллага келин бўлиб тушибманки, бу аёл билан бир ҳовлида яшайман.Оиламиздагилар опамизни жуда кўп шифокорларга кўрсатишди.Давоси йўқлиги маълум бўлгандан сўнг ҳам ногиронлик белгилатиш ортга сурилди.Шу масала учун 25 йил давомида овора бўлганмиз-дейди оила келини Маҳкамтош Наврузова
М.Наврўзованинг қайнопасига ногиронлик белгилатишда амалий ёрдам сўраб туман адлия бўлимига қилган мурожаатига асосан,ҳолат ўрганиб чиқилди.
Маълум бўлишича, фуқаро К.Нга ногиронлик белгилатиш масаласида тиббиёт муассасаларига бир неча маротаба мурожаат қилинган.Аммо фуқаронинг руҳий ҳолатини тасдиқловчи асослантирилган хужжатлар етарли бўлмагани ва масала ўз ҳолига ташлаб қўйилгани учун фуқарога амалий ёрдам кўрсатилмаган. Адлия бўлими томонидан қонуний тартибда тегишли чора-тадбирлар амалга оширилгач, фуқарони вилоят руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган. Ҳозирда унга умрборд 2-гуруҳ ногиронлиги белгиланди.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз, жорий йилнинг шу даврига қадар вилоят бўйича адлия органлари томонида 120дан ортиқ ногиронлиги бўлган шахсларга мурожаатларини ҳал этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилди
Нурали Исроилов
Навбаҳор туман
адлия бўлими бошлиғи