ВЕЛОСИПЕД ҲАЙДОВЧИСИ КАСАЛХОНАГА ЁТҚИЗИЛДИ
2020 йилнинг 23 октябрь куни соат тахминан 19:00ларда Кармана тумани И.Каримов кўчасидан ўтувчи 4 Р 64 Е давлат аҳамиятга эга автомобиль йўлидан Кармана тумани А.Навоийда яшовчи 1988 йилда туғилган фуқаро С.Р. ўзига тегишли бўлган “Chevrolet Tracker” русумли автомашинани “Кармана-Навоий” йўналиши бўйича ҳаракатланиб бориб, йўлнинг 2 километрига келган вақтида ўзи билан бир йўналишда велосипедда ҳаракатланиб бораётган Кармана тумани “Фарход” МФЙда яшовчи И.Қ.ни автомашинасининг олд қисми билан уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Натижада фуқаро И.Қ. Кармана туман тиббиёт бирлашмасининг маълумотномасига кўра “оғир қўшма шикастланиш, бош мия чайқалиши, бош мия лат ейиши” каби тан жароҳатлари олган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчи С.Р.га нисбатан Кармана туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Chevrolet Tracker” русумли автомашина ҳайдовчиси С.Р. автомашина тезлигини оширганлиги натижасида ушбу ЙТХ содир бўлган.
Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи