October 27, 2020

ЮРИДИК СОҲАДА БИЛМЛАР КЕНГАЙТИРИЛМОҚДА

Пандемия барча тармоқларга ўз таъсирини ўказди. Бу даврда яшашнинг янгича шаклини ўзлаштирдик. Мулоқотнинг масофавий усуллари хаётга тадбиқ этилди. Эндиликда, билм олишда ҳам онлайн платформалардан кенг фойдаланилмоқда. Хусусан, маузкур йўналишда Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда ҳудудлардаги юридик хизмат вакиллари учун малака ошириш онлайн курслари ташкил этилди.Навоий вилоятида фаолият юритадиган юридик хизмат вакиллари ҳам ўқув жараёнларида фаол иштирок этишди.

-Бугунги кунда Навоий вилоятида 206 та юридик хизмат ўринлари мавжуд.Шулардан 192 тасида ҳуқуқшунослар фаолият олиб бормоқда. Айни даврга қадар 10 дан ортиқ юристлар малака ошириш курсларини тамомлаган бўлса, 30 га яқини ўқув жараёнларини давом эттирмоқда.-дейди Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Жаҳонгир Нарбаев

Навбаҳор тумани тиббиёт бирлашмаси юридик хизмат ходими Гулноз Рўзиева малака ошириш курсини муваффақиятли тугатди.

-Ўқув курсларининг онлайн шаклда ўтказилгани айниқса мен сингари аёл ҳуқуқшунослар учун қулайлик яратди. Олдинги даврларда малака ошириш учун пойтахтга боришга тўғри келган. Ўқув жараёни эса 2 ҳафтагача давом этарди.Бундай пайтда аёлларга бироз қийин, чунки оилада аёлнинг ўрни ниҳоятда катта.Ўқувга кетган даврларимда болаларим ҳам қийналиб қоларди.Эндликда эса бемалол оиа бағрида юридик билмларимизни ошириб олдик.-дейди Г.Рўзиева

Таъкидлаб ўтиш жоиз,пандемия даврида адлия бошқармасининг Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан ҳуқуқшунослар билан ишлашнинг масофавий шакли амалда жорий этилди.Маълумотлар алмашинуви, қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий масалалар юзасидан савол-жавоблар онлай платформалар ёрдамида етказиб борилаяпти.

Навоий вилояти адлия бошқармаси

Ахборот хизмати