September 2, 2020
ЎЛИК ТУҒИЛГАН БОЛАНИ ДАФН ЭТИШ УЧУН ПУЛ БЕРИЛАДИМИ?
Қонунчиликка кўра, вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари ва бошқа қариндошларига ёки қонуний вакилига, улар бўлмаганда эса дафн этишни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахсга дафн этиш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан нафақа берилади.
Дафн этиш учун нафақа мурожаат этилган кунда Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан:
вафот этган шахс пенсия ёки ижтимоий нафақа олиб турган ёхуд ишламаган ва пенсионер бўлмаган ҳолларда — ўлим ҳақидаги гувоҳнома асосида;
ўлик бола туғилган ёки бола ҳаётининг биринчи ҳафтаси давомида вафот этган (перинатал ўлим) тақдирда — перинатал ўлим тўғрисидаги маълумотнома асосида тўланади.