БАНКЕТЛАР ВА ОММАВИЙ ТАДБИРЛАРГА РУХСАТ БЕРИЛМАГАН
2020 йил 5 сентябрдан бошлаб кафе, ошхона, чойхона сингари умумий овқатланиш объектлари фаолият олиб боришлари мумкин. Аммо банкет ва оммавий тадбирларга рухсат этилмайди.Бундай масканлар белгиланган тартибда карантин қоидаларига амал қилишлари шарт.
Аввало столлар оралиғи 2 метрдан кам бўлмаслиги лозим. Бир стол атрофида 4 кишидан ортиқ хўрранданинг ўтириши тақиқланади. Албатта бир оила аъзолари бу тартибда назарда тутилмаган.
Умуммий авқатланиш муассасаси ходими шубҳасиз, тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда хизмат кўрсатади.
Ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш муҳим қоидалардан бири.
Бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини ўрнатиш талаб этилади.
Навоий вилояти адлия бошқармаси
Ахборот хизмати