November 5, 2020

“ШИЕЛИ”ГА 196 ТА ГАЗ БАЛОНИ ЕТКАЗИБ БЕРИЛДИ

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Навоий вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан ТОмди туманининг “Шиели” овул фуқаролар йиғинида сайёр қабул ташкил этилган эди. Сайёр қабул жараёнида аҳоли томонидан асосий масалалардан бири сифатида ҳудудга ўз вақтида газ балонларининг етиб келмаётгани кўтарилганди. Шу боис, адлия ходимлари аралашуви билан сайёр қабулдан бир кун ўтгандан сўнг “Шиели” ОФЙга аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб 196 дона газ балонлари етказиб берилди.

"Шиели" овулимиз туман марказидан 150 км узоқликда жойлашган. Ҳудудда 996 нафар фуқаро ва 190 та хонадон яшайди. Даромад манбаимиз асосан чорвачилик орқасидан. Овул "Утемурат" ва "Аққабақ" аҳоли пунктларидан ташкил топган. 2018 йилда бу ер "Обод қишлоқ" дастурига тушиб, шароитларимиз анча яхшиланиб қолди.Лекин шу масофа узоқлиги учунми, газ балонлар вақтида етиб келмасди-дейди “Шиели” ОФЙ раиси Маутан Каташов.Фуқаролар айниқса қиш кунларида қийналишарди.

Айни пайтда сайёр қабул мобайнида қабул қилинган мурожаатлр, ишга жойлашиш, олис ҳудуддагилар учун олий таълимдаги ва давлат раҳбарининг 2017 йил  25 апрелдаги  “Навоий вилоятининг олис чўл туманларида аҳолини турмуш даражасини  янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2925-сонли қарорида назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланиш, кредит олиш сингари масалалар ечими юзасидан амалий ҳаракатлар бошлаб юборилди.

Навоий вилояти адлия бошқармаси

Ахборот хизмати