September 4, 2020

ЗАРАРЛИ ИШ ШАРОИТИДА ИШЛАГАН ХОДИМ НЕГА ИМТИЁЗЛАРИДАН ФОЙДАЛАНОЛМАДИ?

Навоий вилояти Учқудуқ туманининг Геологлар қўрғонида истиқомат қиладиган Меҳриддин Саломов имтиёзли шартларда нафқага чиқиш учун амалий ёрдам сўраб туман адлия бўлимига мурожаат қилди.

-         Мен 33 йил давомида “Уранкамёбметгеология” Давлат корхонасининг Букантау геология қидирув экспедециясида таркибида олтин, уран бўлган очиқ ҳолда қазиб олиш ишларида ҳайдовчи бўлиб ишладим. Ишим енгил эмасди. Зарарли шароитда юрганим учун бугунги кунда саломатлигим ҳам ёмонлашган.Бундай вазиятда имтиёз асосида нафақага чиқишим мумкин экан.Аммо иш ўрним аттестациядан ўтмагани сабабли бу имтиёз менга нисбатан қўлланилмаганди.-дейди М.Саломов

Ҳолат ўрганилганда, фуқаро фаолият юритган лавозим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон “Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсатгичларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, тасдиқланган рўйхатларга мос келиши, лекин иш жойи ўз вақтида шаходат кўригидан ўтказилмагани маълум бўлди. Шу асосга кўра, М.Саломовнинг имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш талаби рад этилган. –дейди Учқудуқ тумани адлия бўлими бошлиғи Йигитали Эрмаматов

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 1991 йил 20 декбрда қабул қилинган “Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақида ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 5-сонли Қарорида судлар иш стажи ҳақида хужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам меҳнат фаолияти даврларини белгилашда ҳақли эканлиги кўрсатилган.

Шунинг асосида, Учқудуқ тумани адлия бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман судига судига даъво аризаси киритилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.1994 йилдаги 250-сон Қарори билан тасдиқланган 3-сонли рўйхатга асосан  фуқароларнинг имтиёзли шартларда пенсияга чиқиши таъминланди.

Навоий вилояти адлия бошқармаси

Ахборот хизмати