November 4, 2020

ЗАРАФШОНЛИКЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Навоий вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Баҳронов иштирокида Зарафшон шаҳрида учрашув ташкил этилди. Унда давлат ташкилотлари ва органлари мутасаддилари, фаол ёшлар ва хотин-қизлар қатнашди. Тадбирда қонунчиликдаги янгиликлар, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.

Маълумки, бугун жамиятда ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида бўлгани сингари, суд-ҳуқуқ соҳасини янада ислоҳ қилиш, қонун устиворлиги ва адолатни таъминлаш ҳамда инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини, шаъни ва қадр қимматини ҳимоя қилиш олий қадрият сифатида баҳоланиб, халқни рози қилиб яшаш ҳар бир давлат хизматчисининг бош вазифасига айланган. Бу адлия органлари фоалиятида ҳам устуворлик касб этмоқда дейилди учрашув давомида.

Шунингдек, мамлкат раҳбари бошчилигида олиб борилаётган ушбу ислоҳотлар ҳар бир кишидан адолатли ва ҳалол бўлиш, ўз устида тинмай ишлашни талаб этиши ҳақида мулоҳазалар билдирилди. Сўнгги йилларда фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам асоси яратилгани ва қонун хужжатларининг мазмун-моҳияти ҳамда ижроси юзасидан йиғилганларга маълумотлар тақдим этилди. Хусусан, аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимоя, имтиёзли равишда кредит олиш, тадбиркорлик фаолиятини самарали ташкил этишнинг ҳуқуқий жиҳатларига алоҳида урғу берилди.

Мулоқот давомида давлат ва жамият ҳаётида коррупция иллатини батамом барҳам топтириш борасида ҳам сўз юритилиб, коррупцияга қарши курашиш умумий вазифа эканлигига алоҳида урғу берилди.

Учрашув якунида Зарафшон шаҳар адлия бўлими бошлиғи лавозимига Ориф Султонов тайинлангани айтилиб, тадбир иштирокчиларига бўлим бошлиғининг фаолият йўли тўғрисида маълумот берилди.

Навоий вилоят адлия бошқармаси

Ахборот хизмати