БИЗНЕСГА ИЛК ҚАДАМ ҚОНУННИ БИЛИШДАН БОШЛАНАДИ
Навбаҳор тумани адлия бўлими томонидан ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида "Бизнесга илк қадам" лойиҳасига ташкил этилди
Бугунги кунда юртимизда ёшлар бандлигини таъминлаш ва қўшимча иш ўринлари яратиб, аҳоли турмуш тарзини яхшилашда кичик бизнес субъектларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
50 нафарга яқин ёшлар қатнашган лойиҳага туманда "Ёшлар дафтари"га киритилган тадбиркорликка қизиқиши бор ва ҳунарманд ёшлар жалб қилинди. Лойиҳа доирасида бўлғуси ёш тадбиркорларга ҳуқуқшунослар,тажрибали тадбиркорлар жалб этилди. Лойиҳа доирасида бўлиб ўтган учрашувда оилавий бизнес, касаначилик, ҳунармандчилик каби тадбиркорликнинг бир неча шакллари бўйича маълумотлар бериб, бизнесни ташкил қилиш ва ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари, соҳага оид қонунчиликдаги янгиликлар айтиб ўтилди.
Навоий вилоят адлия бошқармаси
Ахборот хизмати