“ДАМАС” РУСУМЛИ АВТОМАШИНАЛАРГА РУХСАТ ЙЎҚ
2020 йил 5 сентябрдан бошлаб йўналишли таксида йўловчи ташиш фаолиятига рухсат берилди. Аммо “Дамас” русумли енгил автомобиллари бундан мустасно.
Бунда қуйидаги санитария талабларига риоя этиши талаб этилади:
Йўналишли такси фаолияти давомида карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ҳар қатновга чиқишдан олдин ҳайдовчиларнинг тана ҳарорати пирометрларда ўлчаниб, 37оС ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўймаслик, уларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлишини таъминлаш зарур.
Йўналишли таксида йўловчилар тиббий ниқобда бўлишлари лозим. Тиббий ниқоб бўлмаган ҳолатда уларнинг транспорт воситасига чиқишига йўл қўйилмайди.
Транспорт воситаси доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин (шу жумладан, ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказилишини таъминлаши шарт.
Навоий вилоят адлия бошқармаси
Ахборот хизмати