September 2, 2020

5 СЕНТЯБРДАН ПАРК ВА ИСТИРОҲАТ БОҒЛАРИГА БОРИШ МУМКИН

Парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар фаолиятига 5 сентябрдан бошлаб рухсат берилди

Аммо ушбу объектларда карантин талабларига қатъий риоя этилиши шарт.

Аввало парк ва истироҳат боғларига ташриф буюрувчилар ижтимоий масофани сақлаган ҳолда навбатда туришлари керак. Аттракционларнинг юза қисмини ҳар соатда ёки ҳар бир фойдалангандан сўнг дезинфекцион воситалар билан тозалашҳам муҳим талабдир. Табиийки ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўладилар. Ҳар 10 дақиқада қўлқопларнинг дизенфекция воситалари билан ишлов бериб турилишига эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ.

Ёпиқ бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини ўрнатиш керак.

Ҳурматли тадбиркорлар ва ҳамюртлар карантин халқ истаклари ва турмуш тарзи заруратига қараб юмшатилмоқда.Аммо ҳимояланиш қоидалари ҳамон амалда.Ўзингиз ва оилангиз саломатлиги сиз учун қадрли бўлса, карантин қоидаларига амал қилишни унутманг.

Навоий вилояти адлия бошқармаси

Ахборот хизмати