November 12, 2020

БУГУНГИ КУНДАГИ ЭНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАМ ҲАЛ БЎЛДИ

-          Сайёр қабул жараёнида бугунги кунда мен учун долзарб бўлган масалам ҳал этилди. Яъни 4 ёшли фарзандим учун боғчага йўлланма олдим. Оилада аёлим ҳам, мен ҳам ишлайман.Фарзандимни ҳар куни қўшнилардан бириникига ташлашга тўғри келарди. Бир ўртада ёлланма тарбиячи ҳам олдик.Аммо, болалар боғчасининг ўрни бўлакча.

Шу кунга қадар бу масалада бир қатор муаммоларга дуч келгандим. Масалам адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан шу куннинг ўзида ўрганилиб, давлат хизматлари агентлиги орқали мурожатиб ечимини топди.-дейди Мержан Медитов

Ешназарова Жангулга ҳам сайёр қабул жараёнида фарзанди учун боғчага йўлланма олди

-          Бугунги кун мен учун жуда муҳим, ахир ҳар бир она учун фарзанди билан боғлиқ масала устувордир. Бир неча ойдан бери овора қилаётган хужжатлаштириш ишлари бугун якунига етиб, йўлланмани қўлга киритдим.-дейди Ж.Ешназарова