September 15, 2020

ЙЎЛИНГИЗ БЕХАТАР БЎЛСИН

Уйқунг келдими дам ол!

Ҳайдовчи, сени уйингда оиланг кутмоқда!

Тезликни меъёридан оширма!

Телефонда гаплашма!

Мазкур огоҳликка даъват этувчи сўзлар Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан банерлар шаклида таҳлилларга суянган ҳолда асосан муқаддам йўл-транспорт ҳодисалари содир этилган жойлар ёки хавфли ҳудудларга ўрнатилган. Бундан кўзланган асосий мақсад фуқароларни мазкур ҳудудда ҳаракатланиш пайтида янада ҳушёрликни оширишга чорлашдир.-дейди Навоий вилоят ИИБ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи раҳбари Ф.Якубов.

Бироқ “Нексия-1” русумли автомашинасида “Зарафшон-Навоий” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи бу огоҳлантиришларнинг бирортасига ҳам эътибор қаратмади. Тезликни ошириши натижасида автомашина йўлнинг ўнг томон четига чиқиб кетиб ағдарилди.1988 йилда туғилган автомашинаҳайдовчисига “кўкрак қафаси 3-4 қовурғаларининг ёпиқ синиши” тахиси қўйилган.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи раҳбари Фаррух Якубовнинг маълумотига кўра, ана шундай автоҳалокатлардан яна бири Навоий шаҳридаги И.Каримов кўчасида содир бўлган. Ушбу манзил бўйлаб ўзининг “Ласетти” русумли автомашинасида телефонда гаплашганча ҳаракатланиб бораётган Ж.Х. 19 ёшли Н.Ани ури юборади. Пиёда бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, чап кичик болдир суяги ёпиқ синиши тан жароҳатларини олади.

Огоҳликка чорлов бугунги даврнинг шиорига айланди десак муболаға эмас. Йўл транспорт ҳодисаларининг аянчли оқибатлари ҳақида оммавий ахборот воситалари-ю тарғибот тадбирларида бонг урилаётгани билан айрим ҳайдовчилар “сиртига сув юқтирмослик”йўлини танлаганми, ЙТҲ содир этишдан тийилмаяпти.Навоий шаҳридаги навбатдаги автоҳалокат 13 август куни соат 19:35ларда содир этилди. Ўша куни ҳайдовчи О.Р. ўзига тегишли бўлган “Матиз” русумли автомашинасида Навоий шаҳар “Меъморлар” кўчаси 9-кичик тумани чорраҳасида ҳаракатланиб бораётган. У “Навоийазот-Марказий банк” йўналиши томон кетаётиб, йўлнинг чап томонида ҳаракатланиб келаётган велосипед ҳайдовчиси 1992 йилда туғилган М.Қ.ни уриб юборади. Натижада велосипедчи ўртача оғирликдаги тан жароҳати олиб Навоий шаҳар тиббиёт бўлимига ётқизилади. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасига бирламчи маълумотларга кўра, ҳайдовчи О.Р.нинг чап томонга бурилаётиб, велосипедчини кўрмай қолиши, яъни эътиборсизлиги сабаб бўлган.

Навоий вилояти адлия бошқармаси

Ахборот хизмати