October 21, 2020

МУРОЖААТ ТЎҒРИ ЙЎНАЛТИРИЛСА, МАСАЛА ЕЧИЛАДИ

Кармана туманида “Бепул ҳуқуқий маслаҳат ҳар бир уйга” шиори остида 7 та хонадон муаммоси ўрганилди.

-Биз ўрганган оилаларнинг барчаси “Темир дафар”га киритилган.Мурожаатларнинг асосий қисми ишсизлик масаласи билан боғлиқ.Уйма-уй юриш тадбирларида шунга амин бўлдикки, ишсизликдан нолиётган фуқароларнинг аксариятида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш имкони бор.Чунки улар жисмонан соғлом, шунингдек яшаш жойи дала ҳовли бўлгани учун ўз ерларидан унумли фойдаланиб даромад олишлари мумкин.-дейди Кармана туман адлия бўлими масъул ходими Жамшид Хамроев

Ҳ.Толибов туманда “Темир дафтар” рўйхатига киритилган оила вакилларидан бири.У айни пайтда ёшликнинг шижоатга тўлган даврини яшамоқда.Оилада 2 нафар фарзанди бор.Фуқаронинг айтишича, рўзғор таъминоти асосан маҳалладан бериладиган моддий ёрдам пули эвазига қопланади.Шунингдек, ҳовлида боқилаётган бир бош қорамол оиланинг кунлик эҳтиёжларига яраб турибди.Ишга жойлашишда ёрдам сўраган Ҳ.Толибовга бандлик маркази томонидан таклиф этилаётган бўш иш ўринлари тавсия этилиб, меҳнат муносабатларига киришиш бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Кармана туманинг “Катта мачит” МФЙда истиқомат қиладиган Азаматова Саломат оилавий аҳволини яхшилаш ва “Темир дафтар” рўйхатидан чиқиш учун ҳаракат қилмоқда.Адлия органлари ходимлари билан бўлган мулоқотда фуқаро тикувчилик қўлидан келишини ва мазкур йўналишда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истаги борлигини билдирган.Фуқарога Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”гм 4862-сонли қарори тушунтирилди.Бугунги кунда С.Азаматовага тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли кредит олиш ва иш жараёнини бошлаш учун амалий ёрдам берилмоқда.

Навоий вилояти адлия бошқармаси

Ахборот хизмати