May 20, 2020

Айрим қурилиш техникалари божхона тўловларидан озод этилади

ПҚ–4718-сон, 19.05.2020 й.

“Ҳудудларда кўп қаватли бинолар қуриш ишларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

✅ Қарорга мувофиқ, қуйидагилар божхона тўловларидан (қўшимча қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади:

▪️2021 йил 1 январгача бўлган муддатда импорт қилинадиган янги қурилиш ва махсус техникалар ҳамда юк ташиш транспорт воситалари (27 турдаги);

▪️2020 йил 1 июлдан 2023 йил 1 июлгача бўлган муддатда кўп қаватли монолит уй-жойлар қуриш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатга мувофиқ импорт қилинадиган бетон қуйиш қолиплари, бетон тайёрлаш машина ва механизмлари.

🔺Божхона тўловларини тўловчилар 2020 йил 1 июлдан 2023 йил 1 июлгача бўлган муддатда импорт қилинадиган қурилиш соҳасида фойдаланиладиган машина ва механизмлар, технологик жиҳозлар, кичик механизация воситалари, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар бўйича божхона тўловларини (қўшимча қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) 120 кунгача кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Навоий вилояти адлия бошқармасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:

🔹 Telegramдаги расмий саҳифаси: https://t.me/Navoiy_adliya_uz

🔹 Facebook тармоғидаги расмий саҳифаси: htps://www.facebook.com/groups/537051263317134/?ref=groups_header

✅ Мурожаат учун:

🔹 Telegram-bot: @Adliya_onlayn_bot

🔹 Расмий веб-сайт: t.me/navoiy_adliya_uz