“Туман (шаҳар) партия ташкилотлари депутатлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатларининг ваколатларини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида Навоий вилоятида ҳам онлайн ўқув-семинари ташкил этилди.
ЎзМТДП Навоий вилоят Кенгаши томонидан “Туман (шаҳар) партия ташкилотлари депутатлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатларининг ваколатларини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида ўтказилдиган ўқув-семинарда Навоий вилоят адлия бошқармаси ходимларининг “Сиёсий партиялар ва депутатлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари” мавзусидаги маърузаси онлайн тарзда масофадан туриб сиёсий партиялар ҳамда ННТларга етказилди.
Маърузада муҳтарам юртбошимизнинг жорий йил 24 январдаги Олий Мажлис Палаталарига Мурожаатномасида ҳам депутатларга қўйилаётган талаблар юзасидан фикрлар билдирилганлиги, депутатларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимдонлиги ўзи аъзо бўлган сиёсий партиянинг фаолиятини кучайтиришга, маҳаллий давлат ҳокимияти тизимини ривожлантиришга хизмат қилиши лозимлиги бугун замон талабига айланганлиги, ҳалқнинг вакили сифатида тинимсиз меҳнат қилиши, изланиш ва ҳаракатда бўлиши лозим. У аввало, ҳамиша халқ дарди билан яшаши, одамларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш учун фидойилик кўрсатиб, бошқаларга ўрнак кўрсатиши кераклиги таъкидлаб ўтилди.
Соҳа фаолиятини тартибга солувчи “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги, “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги, “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги, “Халқ депутатлари маҳаллий кенгаши депутатини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатини ва Сенати аъзосини чақириб олиш тўғрисида”ги қонунлар, шунингдек, партиялар фаолиятига оид 80 дан ортиқ, депутатлик фаолиятига оид 70 дан ортиқ қонуности хужжатлари мавжуд.
Юқоридаги таъкидланган қонун ҳужжатларидан энг муҳимларидан бири, албатта, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги қонуни ҳисобланади. Мазкур қонун 2004 йил 2 декабрь куни қабул қилинган. Мазкур қонунда 17 моддадан иборат бўлиб, унда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг ҳуқуқларини, мажбуриятларини ҳамда депутатлик фаолиятининг асосий кафолатларини белгилашт кўрсатиб ўтилди.