April 21, 2020
Ички ишлар органи ходими фуқарога мурожаат этганида нималарга мажбур?
👉 Ички ишлар органи ходими фуқарога мурожаат этганида қуйидагиларга мажбурдир, жумладан ходим ўз лавозимини, унвонини, фамилиясини, исмини, отасининг исмини айтиши, фуқаронинг талабига кўра хизмат гувоҳномасини кўрсатиши, шундан сўнг мурожаат қилишининг сабаби ва мақсадини маълум қилиши;
👉 фуқарога нисбатан унинг ҳуқуқ ва эркинликларини чекловчи чоралар қўлланилган тақдирда, бундай чоралар қўлланилишининг сабабини ҳамда асосларини, шунингдек фуқаронинг шу муносабат билан юзага келадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини унга тушунтириши шартлиги қонунчиликда белгиланган.