“БИРЛАШИШ” ТАМОЙИЛИ –КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ САМАРАЛИ ЙЎЛИДИР
Коррупция жаҳон иқтисодиётига ҳар йили ўртача 2,6 триллион доллар зарар келтирмоқда. Шу маънода, бу иллатни мамлакатлар тараққиётининг асосий таҳдиди деб аташ мумкин. Социологлар уни психологик пендемия сифатида ҳам таърифлашмоқда. Ислоҳотларнинг депсиниб туришига сабаб бўладиган мазкур омил ҳар бир жамиятда вирус сингари тарқалган. Агар унинг илдизи қирқилмаса бу иллат бутун жамият танасига ёйилиши ва мамлакатни ҳалок этиши шубҳасиз. Профессор Роберт Клитгаард коррупцияни К = М + П — О, формуласи орқали тадқиқ этади ва бу формулани “коррупция мансабдор шахсларнинг ўз манфаати йўлида ўзбошимчалик ва масъулиятсизлик билан қабул қилган қароридир” дея таърифлайди.
Коррупциянинг тарихий ўзаклари аслида жуда қадимга бориб тақалиб, у қабилада маълум мавқега эга бўлиш учун қабила сардорларига совғалар бериш одатидан келиб чиққан. Ўша даврларда бу нормал ҳолат сифатида қабул қилинган бўлсада, вақт ўтиши билан у ўзини жамият илдизини емираётган иллат сифатида намоён этиб борди.Манбаларга назар ташласак, тарихда коррупциянинг асосий қисми собиқ социалистик мамлакатлари ҳиссасига тўғри келишини кузатиш мумкин.Жумладан, Дания ҳукумати ва жаҳон банкининг ҳамкорликдаги лойиҳаси INDEM мутахассисларининг қолдирган маълумотларига кўра, ўша вақтларда россияликлар турли хил пора ва норасмий тўловларга 36 млр яъни мамлакат ЯИМнинг 12 фоизига тенг маблағни сарфлаган экан. Жаҳон банки Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 1998 йилда ўтиш иқтисодиётига эга бўлган 22 та мамлакатда олиб борилган тадқиқотлар аҳоли жон бошига тўғри келувчи бевосита хорижий инвестициялар ҳажми билан ҳукуматнинг юқори даражадаги коррупция даражаси ҳамда йирик ҳукумат шартномаларини тузиш даврида олинган поралар ўртасида тескари мутаносиблик мавжудлигини кўрсатди. Жумладан 1994 ва 1999 йилларда аҳоли жон бошига тўғри келувчи бевосита хорижий инвестициялар ҳажми Белорусь, Қозоғистон, Малдова, Россия,Украинада йилига 20 долларни ташкил этган бўлса, Польша ва Словенияда бу кўрсатгич 100 доллар, Венгрия ва Чехияда 200 долларга етган.
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШДА ШОК ТЕРАПИЯ УСУЛИ
Коррупциянинг салбий ҳодисаси миллий хавфсизликка таҳдид солиши турган гап. Бироқ, мутахассислар ҳеч бир диёрда, ҳатто ҳар томонлама юксак ривожланган давлатларда ҳам уни буткул бартараф этиб бўлмаслигини таъкидлашмоқда. Дунёнинг 127 мамлакатидаги тадбиркорлар ўртасида ўтказилган ижтимоий сўров натижалари ҳам мазкур фикрни далиллайди.Унга кўра, ишбилармонлар бутун жаҳонда тузиладиган келишув шартномаларининг ҳар еттитасидан бирида порахўрлик аломатлари мавжудлигини тасдиқлашган. Аммо коррупцияга қарши курашмаслик уни ёқлаш билан баробар. Шу боис, ҳар бир ҳукумат бу иллатга қарши ўз ёндашувича кураш олиб боради. Масалан 2003 йилгача порахўрликнинг юқори даражасини қайт этган Грузия ҳукумати 2004 йилдан қонунчиликда коррупцияга қарши кескин чора кўрадиган норматив хужжатларни қабул қилиб, мамлакат ичида“тозалаш” ишларини олиб борди. Бунда давлат хизматларида “кадрларни ёшартириш”, ходимларнинг ойлигини оширишда “шок терапия” усулидан фойдаланилди.
Хитой Халқ Республикаси эса порахўрликка қарши курашишнинг аёвсиз йўлини танлади. Яъни мамлакатда пора олганга ўлим жазоси мақаррар белгиланди. Биргина 2000-йилнинг ўзида ана шу важ билан Республикада 10 мингдан ортиқ ҳукумат вакиллари отиб ташланган. Бундан ташқари давлат хизматчилари учун мамлакат ичида махсус ижтимоий мактаблар ташкил этилди. Мазкур муассасаларда хизматчиларга мегитация яъни руҳий таъсир этиш усули орқали коррупцияга нисбатан нафрат ҳисси шакллантирилиб борилди. Шунингдек, ҳукумат таклифи билан болаларда ҳам бу иллатга муросасизлик кайфиятини пайдо қилиш мақсадида 2007 йилдан бошлаб кичик ёшдагилар учун онлайн ўйинлар яратиб келинмоқда.
Хитой халқ республикаси кескин чораларни қўллайдиган бир пайтда, Шветция коррупцияга қарши курашишда аҳолини руҳлантириш йўлини танлади. Бунда солиқларда имтиёзлар бериш, давлат идоралари хужжатлари юритилишининг барча учун очиқлигини таъминлаш, давлат хизматчилари маошларининг кўтарилиши ва улар учун этика қоидаларининг жорий этилиши Transparency International индексида мамлакатнинг кўрсатгичларини юқори поғоналарга олиб чиқди.
Жанубий Кореяда эса 2002 йилнинг 1-январь куни қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун мамлакатда туб бурилиш ясади.Унга кўра вояга етган ҳар бир Кореа фуқароси мансабдор шахслар устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш имкониятига эга бўлди ҳамда мазкур йўналишдаги аризаларни зудлик билан кўриб чиқиш ваколатига эга аудит ва инспекция қўмитаси ташкил этилди.
Коррупция глобал ҳодиса.Ундан зарар кўрмаган мамлакат йўқ, лекин коррупциялашув даражаси ҳар хил ва сабаблари турлича.Уларнинг орасида қонунчиликнинг номукаммаллиги, демократик принцплар ва жамоатчилик назоратининг яхши ривожланмаганлиги мазкур иллатнинг давом этишида омил бўлиши мумкин.Шунингдек, коррупция соҳалар кесимида ҳам тармоқланади. Аҳоли ўртасида ўтказилган сўровномалар натижасига кўра бутун дунёда соғлиқни сақлаш, таълим,божхона ва ички ишлар тизими коррупцион ҳолатларга йўл қўйиладиган соҳалардан ҳисобланади.
КОРРУПЦИЯНИ ЕНГИШДА ИЖОБИЙ ЧЕТ ЭЛ ҚОНУНЧИЛИГИ
Таъкидлаб ўтиш жоиз, айни пайтда дунё харитасидаги давлатлар коррупцияга қарши курашда бирлашишмоқда. Айниқса, 2003 йилда ташкил этилган коррупцияга қарши курашиш бўйича Истанбул ҳаракатлар режаси бу борада локаматив ўринда турибди. Мазкур ҳаракатар режаси Арманистон, Озарбайжон, Грузия, Қазоғистон, Қирғизистон, Мўғилистон, Тожикистон ва Украинада мунтазам мониторинг ўтказиш ва баҳолаш орқали коррупцияга қарши курашишдаги ислоҳотларни қўллаб қувватлайди. Ўзбекистон бу ҳаракатга 2010 йилда аъзоликка қабул қилинган.
Юртимизда коррупцияга қарши курашда “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” тамойили асосида иш юритилди. Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти мониторинг натижаларига кўра,Ўзбкистон Истанбул ҳаракатлар режаси доирасидаги барча тавсиялар бўйича прогресс мавжудлиги рейтингига эришди, шундан 3 та тавсиялар бўйича тўлиқ бажарилиши, 8 тасининг деярли бажарилиши, 10 тасининг қисман бажарилиши қайд этилди. Transparency International индексида ҳам республикамиз 12 поғонани забт этди. Албатта булар бежизга эмас. Яқин ўтмишга назар ташласак, мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб мамлакатимизда демократик ҳуққий давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуриш сари қадамлар ташланганини кўриш мумкин. Мазкур йўналишдаги ислоҳотларни амалга ошириш давомида миллий қонунларга халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларини сингдириш масаласига алоҳида эътибор берилди. Бу 2008 йилда қабул қилинган “Бирлашган миллатлар ташкилотининг коррупцияга қарши конвенциясига Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги Қонунида ўз аксини топди.Кейинги йилларда юртимизда коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга қаратилган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги, “Ижтимоий шерикчилик тўғрисида”ги, “Тезкор қидирув фаолияти тўғрисида”ги, “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги, “Ички ишлар тўғрисида”ги бир қатор қонунлар қабул қилинди. 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Коррупцияга қарши кураш кураш тўғрисида”ги қонуннинг имзоланиши эса мазкур тармоқдаги ишларнинг кескин жадаллашишида муҳим омил бўлди десак айни ҳақиқат.
Қонундан кўзланган мақсад коррупцияга қарши кураш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдир.Унда “коррупция”, “коррупцилн ҳуқуқбузарлик” ва “манфаатлар можороси” тушунчаларига таъриф берилгани уларнинг моҳиятини чуқурроқ англашда қулайлик яратади.
Хужжатда коррупцияга қарши курашнинг асосий тамойиллари сифатида аввало қонунийлик, фуқароларнинг ҳуқуқлари,эркинликлари ва қонуний манфаатлари устиворлиги белгилаб берилган.Бу тамойиллар қай тарзда амалиётга жорий этилади? Дастлаб аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш уларнинг кайфиятида коррупцияга нисбатан тоқатсизликни шакллантиришга урғу берилади.Давлат ва жамият хаётининг барча соҳаларида коррупциядан огоҳлантириш амалиёти жорий этилади.Шунингдек, коррупцион ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш,оқибатларини бартараф этиш назоратга олиниб, бу жиноят содир этилгани учун муқаррар жазолаш тизими амалда тадбиқ этилади.
Шунингдек, Қонунда давлат хизматчиларини ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш, уларнинг ойлик маошларини ошириш, манфаатлар тўқнашуви, жумладан, мансабдор шахсларнинг ишбилармонлик фаолияти билан шуғулланишига чек қўйиш, ҳокимият идораларининг очиқлигини таъминлаш ва коррупция ҳоллари ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоялаш каби чоралар алоҳида кўрсатиб ўтилган. Судларнинг мустақиллигини таъминлаш ҳам коррупциянинг олдини олишда муҳим мезон экани таъкидланади. Хужжатга кўра ОАВ ҳам коррупцион ҳолатларни барча далиллари билан ёритишда очиқ минбарга айлантирилди. Қонунда Бош прокуратура, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар ва Адлия вазирликлари коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари сифатида белгиланган.
Бугунги кунда Қонунда белгиланган кўрсатмалар асосида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 2019−2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастурининг қабул қилингани тармоқдаги ишларни тизимли амалга оширишнинг дастурул амали сифатида намоён бўлмоқда.Унга кўра ҳудудлардаги маҳаллий кенгашларда коррупцияга қарши курашиш комиссиялари ташкил этилди. Давлат органлари зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширишда юзага келадиган коррупция хавф-хатарларини вақти-вақти билан мажбурий баҳолаб бориш тизими яратилди. Ёшларга коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий таълим бериш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалда татбиқ этилди. Капитал қурилиш ва олий таълим соҳаларида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси амалга оширилди.
Ўзбекистон коррупцияга қарши кураш жаҳон тажрибасининг менталитетимизга мос хусусиятларини амалиётга жорий этди. Шу маънода дунёдаги коррупция даражасини ўрганувчи Transparency International халқаро ташкилоти индексида мамлакатимизнинг охирги уч йилда 12 поғонага кўтарилгани тасодиф эмас.аммо замон бу тармоқдаги ишларни узлуксиз такомиллаштириб боришни тақазо этади. Бунинг учун айни пайтда мамлакатимизда бартараф этилаётган “хуфёна иқтисодиёт”ни буткул йўқ қилишга курашиш жараёнини тўхтатмаслик, бозор муносабатларини тартибга солиш механизмини босқичма-босқич янгилаб бориш, иқтисодиётда давлат улушини камайтириш ва хусусий секторлар ўрнини ошириб боришга кўмаклашиш,давлат хизматлари ва хизматчилари фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг рағбатлантириб борилиши узвий ва давомий бўлмоғи лозим. Қолаверса, мамлакатда коррупцияга қарши кураш унинг минимал даражасига эришиш учун коррупциянинг нафақат мамлакат сувирентети ва хавфсизлигига таҳдид эканлиги балки, кишилик жамиятининг ривожида ҳам тўсқинлик қилувчи омиллигини, коррупциялашган муҳитда ҳар бир тармоқ зарарланиши, фуқароларнинг ҳукуматга нисбатан ишончи сусайиши, қонунлар қадрсизланиши, ёшларнинг ўқиши,билм олиши, иш билан таъминланиши ва малакали кадр бўлиб етишиш даражаси сифат талабига жавоб бермайдиган бўлиши, майиший турмуш тарзидаги мувозанат занжири узилишини аҳоли онгига узлуксиз сингдириб бориш зарур.Айниқса,вақтинча иш билан банд бўлмаган аҳоли қатлами билан самарали ишлашни ташкил этиш, яни тарқатма материаллар тайёрлаб аҳоли ўртасида тарқатиш,ижтимоий тармоқллардаги каналлар, онлайн платформалар орқали қонунчилик тарғиботнинг интерактив усулларидан самарали фойдаланиш зарур.Шунингдек, психологлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали тарғибот усулларида таъсирчанликка эришиш керак.
Коррупция бирча даватларда илдиз отаётган бир пайтда унга қарши кураш ҳам оммавий тарзда амалга оширилиши шарт. Кураш занжир мисол амалга оширилиши лозим, чунки занжир узилган ерда иллат бош кўтаради.
Навоий вилояти адлия
бошқармаси бўлим бошлиғи А.Ахмедов