Навоий вилояти адлия бошқармаси томонидан бир неча ННТ рўйхатдан ўтказилди
Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан 2020 йил 14 июль куни “Алпинизм ва қояни забт этиш” спорт клуби 444-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ҳамда Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг реестрига бу ҳақида ёзув киритилди.
Ушбу спорт клуби мамлакатимизда соғлом авлодни ривожлантиришда спортнинг аҳамияти юқори эканлигини ҳис қилган ҳолда ёшларни доимий равишда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишларига жалб этиш мақсадида ташкил этилган нодавлат нотижорат ташкилотидир.
Клуб фаолияти ихтиёрийлик, аъзоларининг тенг ҳуқуқлиги, ўзини-ўзи бошқариш, қонунийлик ва ошкоралик принципларига асосланган.
Клуб ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунлари ва бошқа тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда ўз уставига мувофиқ амалга оширади.
Клубнинг асосий мақсади – спортнинг алпинизм ва қояни забт этиш турлари бўйича мунтазам равишда машғулотлар ўтказиш, тоғларда очиқ ҳавода юриш, шунингдек клубнинг юқори спорт натижаларига эришиши учун кўпроқ ёшлар ва ўсмирларни спортга жалб қилишдан иборат.
Клуб вазифалари:
- Вилоят ёшларини доимий равишда алпинизм ва қояни забт этиш спорт тури билан шуғулланишларига шарт-шароит яратиш;
- Ёшларни спорт билан шуғулланишга жалб этиш;
- Туман, вилоят, республика ва халқаро спорт алоқаларини ривожлантириш,
- Клубнинг юқори спорт натижаларига эришиши учун кўпроқ ёшлар ва ўсмирларни клубга жалб қилиш ва келажакда вилоят, республика ва халқаро мусобақаларга жамоа тайёрлаб иштирок этиш;
- Давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш;
- Турли спорт тадбирларини амалга ошириш ва ҳомийларни жалб этиш.
Клубнинг асосий фаолияти қуйидагилардан иборат:
- Клубда спорт турларини ривожлантириш;
- Спортчиларнинг мураббийлари ва уларнинг оилаларини соғлиғини, ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш;
- Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш;
- Клуб аъзоларининг маҳоратини кўтариш, юқори малакали спортчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш,
- Клубнинг моддий-техник базасини такомиллаштириш, клуб аъзоларига моддий ёрдам кўрсатиш;
- Рухсатнома (лицензия) талаб қилинадиган фаолият тури билан клуб томонидан тегишли рухсатнома (лицензия) олгандан сўнг амалга оширилади.
Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан 2020 йил 9 июль куни Навоий вилоят “Қалқон” спорт жанг санъати клуби 443-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ҳамда Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг реестрига бу ҳақида ёзув киритилди.
Навоий вилоят “Қалкон“ спорт жанг санъати клубининг ўз ҳуқуқлари, эркинликларини ижтимоий ривожланиш, фан, маданият, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларидаги қонуний манфаатларини биргаликда рўёбга чиқариш учун бирлашган, маънавий ва ўзга номоддий эҳтиёжларни қаноатлантириш учун ўз манфаатларининг муштараклиги асосида фуқароларнинг хоҳиш-иродаларини эркин билдиришлари натижасида вужудга келган жамоат бирлашмаси ташкилий-ҳуқуқий шаклида тузилган нодавлат нотижорат ташкилотидир.
Клуб фаолияти ихтиёрийлик, аъзоларининг тенг ҳуқуқлиги, ўзини-ўзи бошқариш, қонунийлик ва ошкоралик принципларига асосланган.
Клуб ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ҳамда ўз уставига мувофиқ амалга оширади.
Клубнинг асосий мақсади – Навоий вилоятида аҳолининг кенг қатламлари, корхона ва ташкилотлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, вояга етмаганлар, маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб қилиш, уларнинг мунтазам равишда жисмоний тарбия билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратиш ва жанг санъати курашини оммалаштириш ва ривожлантириш.
Клуб аъзоларида спортга муҳаббат ҳиссини, ўсиб келаётган ёш авлод онгида спорт билан шуғулланишнинг муҳимлиги, соғлом турмуш тарзини юритиш, маънавий ва жисмоний комиликка интилиш тушунчасини шакллантириш, уларни салбий таъсирлардан ҳимоя қилиш ва зарарли одатлардан халос қилиш, болаларда қатъий феъл-атвор, Ватанга муҳаббат ва ўз мамлакати билан фахрланиш туйғуларини қарор топтириш.
Клубнинг аъзолари ишлаб чиқаришдан ташқари спорт тизимини янада такомиллаштириш орқали истеъдодли ёшларни саралаб олиш, баркамол авлодни тарбиялаш ва вояга етказиш йўлида бирлаштириш, уларнинг иқтидоридан фойдаланган ҳолда ҳалқимизнинг маънавий ва маърифий, жисмоний маданиятини юксалтириш, жанг санъати курашини ривожлантириш, умум маъзмун ва кўрсатгичлар жиҳатдан янги погонага кўтариш.
Клуб ўз фаолияти мақсадига эришиш учун қуйидаги вазифаларни бажаради:
- Клуб аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб қилиш, уларнинг мунтазам равишда жисмоний тарбия билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратиш;
- Клуб аъзолари ўртасида жанг санъати кураши бўйича жамоалар ташкил этиш, улар ўртасида турли спорт мусобақалари ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш орқали истеъдодли ёш спортчиларни аниқлаш;
- Клубда машғулотлар ўтказиш учун малакали тренерлар ва мутахассисларни жалб этиш, шунингдек, илғор тажрибани жорий қилиш.
- Клубда тренерларини жалб қилган ҳолда истеъдодли ёшларни саралаб олиш (селекция) ҳамда болалар-ўсмирлар спорт мактаблари спорт захирасини шакллантириш;
- Клуб аъзоларининг спорт фаолиятини ўстириш, малакаларни ошириш ва тажриба алмашиш мақсадида чет эл спорт Клубларига ва марказларига жўнатишни ташкил этиш ва ҳомийлик қилишда ёрдам бериш;
- Юридик ва жисмоний шахслар билан биргаликда, шунингдек, мустақил равишда дастурлар ҳамда тадбирлар режасини ишлаб чиқариш ва амалга ошириш;
- Ахоли ўртасида оммавий спорт ва жисмоний тарбиянинг ролини ошириш;
- Ахоли, айникса ёшлар ўртасида соғлом ҳаёт тарзини тарғиб қилиш;
- Узбекистон Республикаси Президентининг ҳамда ҳукумат қонунларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш;
- Устав фаолиятини кенгайтириш учун Клубнинг иқтисодий базасини ривожлантириш;
- Хайрия фаолияти билан шуғулланиш;
- Спорт масалалари бўйича, ҳукумат, вазирликлар, маҳаллий давлат ҳокимликлари, жамоат марказлари, хорижий ва бошка марказларнинг буюртмаларини амалга ошириш;
- Клубнинг асосий мақсадларидан келиб чиқиб амалдаги қонунчиликда тақиқланмаган бошқа вазифа ва функцияларни амалга оширади.
Ўз мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун Клуб:
- Жанг санъати курашини секцияларни ташкил қилади;
- Турли тадқиқотлар, ижтимоий анкета ва сўровлар ўтказади, спорт турлари буйича жамоаларни ташкил қилади;
- Спорт мусобақалар, оммавий жисмоний тарбия тадбирлари, семинарлар, тренинглар, маърузалар, симпозиумлар, анжуманлар, давра суҳбатлари, концертлар, фестиваллар, телекўприклар, ёзги ўқув оромгоҳлари, мусиқий эстрада юлдузлари, шоирлар, ёзувчилар ва спорт чемпионлари билан учрашувлар, бошқа тадбирларни (хайрия тартибида) ташкил этади ва ўтказади;
- Давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилади;
- Дастурлар, техник ва ижтимоий лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш учун имкон даражасида грантлар ва ҳомийлик ёрдамларини чорлайди;
- Нотижорат, даромад олмайдиган ҳамда хайрия лойиҳа ва тадбирларини маблағ билан таъминлаш мақсадида турли тадбирларни (акцияларни) амалга оширади, ҳомийларни жалб этади;
- Ноширлик фаолиятини ташкил этади, оммавий ахборот воситалари билан қўшма лойиҳаларни амалга оширади;
- Рухсатнома (лицензия) талаб қилинадиган фаолият тури билан Клуб томонидан тегишли рухсатнома (лицензия) олгандан сўнг амалга оширилади.
Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан 2020 йил 14 июль куни “Киберспорт” спорт клуби 445-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ҳамда Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг реестрига бу ҳақида ёзув киритилди.
Ушбу спорт клуби мамлакатимизда соғлом авлодни ривожлантиришда спортнинг аҳамияти юқори эканлигини ҳис қилган ҳолда ёшларни доимий равишда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишларига жалб этиш мақсадида ташкил этилган нодавлат нотижорат ташкилотидир.
Клуб фаолияти ихтиёрийлик, аъзоларининг тенг ҳуқуқлиги, ўзини-ўзи бошқариш, қонунийлик ва ошкоралик принципларига асосланган.
Клуб ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунлари ва бошқа тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда ўз уставига мувофиқ амалга оширади.
Клубнинг асосий мақсади – спортнинг киберспорт тури бўйича мунтазам равишда машғулотлар ўтказиш, шунингдек клубнинг юқори спорт натижаларига эришиши учун кўпроқ ёшлар ва ўсмирларни спортга жалб қилишдан иборат.
Клуб вазифалари:
- Вилоят ёшларини доимий равишда спорт билан шуғулланишларига шарт-шароит яратиш;
- Ёшларни спорт билан шуғулланишга жалб этиш;
- Туман, вилоят, республика ва халқаро спорт алоқаларини ривожлантириш,
- Клубнинг юқори спорт натижаларига эришиши учун кўпроқ ёшлар ва ўсмирларни клубга жалб қилиш ва келажакда вилоят, республика ва халқаро мусобақаларга жамоа тайёрлаб иштирок этиш;
- Давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш;
- Турли спорт тадбирларини амалга ошириш ва ҳомийларни жалб этиш.
Клубнинг асосий фаолияти қуйидагилардан иборат:
- Клубда спорт турларини ривожлантириш;
- Спортчиларнинг мураббийлари ва уларнинг оилаларини соғлиғини, ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш;
- Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш;
- Клуб аъзоларининг маҳоратини кўтариш, юқори малакали спортчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, клуб аъзоларига моддий ёрдам кўрсатиш;
- Рухсатнома (лицензия) талаб қилинадиган фаолият тури билан клуб томонидан тегишли рухсатнома (лицензия) олгандан сўнг амалга оширилади.
EDIT